Синтактика (юн. сйнтактикос — тартиб билан тузувчи, тартибга солувчи) — семиотикатлнг турли белги тизимлари синтаксисини, яъни белги бирикмалари тузилишини, бу тизимларнинг шаклланиш ва ўзгариш қоидаларини уларнинг маъноларига ҳамда белги тизимларининг ҳар қандай вазифаларига қиёсламай ўрганувчи бўлими. Сўзларнинг гапдаги боғланиши синтактик алоқа, синтактик алоқани ўрганувчи бўлим синтаксис дейилади. Семиотик бўлинишда С, асосан, нутқ занжирида ва умуман вақт (замон) изчиллигида белгилар орасидаги муносабат сифатида таърифланади.