Сипоҳий, сипоҳ (форсча: жангчи, аскар) —1) Салжуқийлар салтанатида унча катта бўлмаган мулкка эгалик қилган, эркин мулкдор отлиқ қўшин вакили; 2) Усмонли турк империяси армиясида аниқ шартнома асосида ҳарбий хизматни ўтовчи шахс. С хизмати эвазига ер — тимар берилган. ХИВ—ХВИ асрларда Сипоҳийлар турк армиясининг асосий қисмини ташкил қилган. Турк Сипоҳийси жангга тўқмоқ, ойболта, икки қилич, найза ва ўқёй билан отланган. ХВИИ аср сўнгида Сипоҳийлар Дамашқ пўлатидан ясалган зирҳ ва дубулға билан таъминланган; 3) Эрон, Ўрта Осиё хонликларида суворий аскар. Амир Темур, Бобур қўшинида С. термини фаол қўлланган. Ўрта асрларда қишлоқ ва шаҳарларда ҳарбий солиқни ундирувчи кичик мансабдор ҳам С. деб аталган. Ҳозир Эронда маориф ва соғлиқни сақлаш масалалари билан шуғулланувчи ярим ҳарбий корпус аъзоси; 4) ХВИИИ аср ўрталари — ХХ асрнинг 40й.ларида Ҳиндистондаги ёлланма аскар. Сипоҳийлар мустамлакачилар қўшинига маҳаллий аҳоли сафидан жалб қилинган. Инглизлар С.лардан Ҳиндистонни мустамлака қилишда кенг фойдаланган. 1857—59 йиллар бўлган Хиндистон халқ қўзғолоиида Сипоҳийлар ҳам иштирок этганлиги боис бу қўзғолон сипоҳийлар қўзғолони деб номланган.