Siranush
Сирануш — кечпишар хўраки узум нави. Арманистон узумчилик, виночилик ва мевачилик илмий тадқиқот институтида Каттақўрғон ва Пушти кишмиш навларини чатиштириб чикерилган (Е. А. Ергесян). Тупи кучли ўсади, барглари ўртача, юмалоқ, 5 бўлмали, сел кертикли, терс томони силлиқ. Гули 2 жинсли. Узуми август— сентабрда пишади. Узум боши йирик, конуссимон, ўртача тиғиз. Ғужуми ўртача ёки йирик, юмалоқ, оқсариқ, уруғсиз, ғубор билан қопланган. Пўсти юпқа. Эти гўштдор, серсув. Таркибида 20—22% қанд бор. Куртаги бўртгандан кейин фаол ҳарорат йиғиндиси 3450° бўлганда — 150—165 кунда пишади. Ҳосилдорлиги 150—180 с/га. Янгилигида истеъмол қилинади, майиз тайёрланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |