Меропе Саҳаки Кантаржян (арманча: Մերոպէ Սահակի Գանթարճեան), шунингдек, Сирануш, Сирануйш ёки Сираноуш (арманча: Սիրանոյշ) номи билан ҳам танилган (1857-йил 25-майда Константинополда туғилган ва 1932-йил 10-июнда Қоҳирада вафот этган)[1] – Усмонлилар империясида туғилган арман актрисаси[2], театр тарихи ижоди бутун бир даврга боғланган саноқли кишилардан бири[3].

Сирануйш
Таваллуди
Меропе Саҳаки Кантаржиан

25-май 1857-йил
Вафоти 10-июн 1932-йил(1932-06-10)
(75 ёшда)
Қоҳира
Касби актриса

Сирануйш ҳақидаги афсона бир асрдан ортиқ вақтдан бери арман халқи хотирасида яшаб келмоқда. Унинг номи арман театри тарихига меъёр ва эришиб бўлмайдиган чўққи сингаридир. Бу ажойиб истеъдодли актриса ўз фаолияти орқали арман санъатига жаҳон шуҳратини қозонишга ёрдам берган саноқли санъаткорлардан бири бўлган.

Биографияси

Меропе Саҳаки Кантаржян – Сирануйшнинг туғилган пайтидаги исми. 1857-йил 25-майда Усмонлилар империясининг Константинопол шаҳрида туғилган. Сиранушнинг синглиси марҳум Астгик (Амбер Кантаржиан) ҳам истеъдодли актриса ва қўшиқчи бўлган.

16 ёшидан театрда ўз фаолиятини бошлаган. Сирануш ўз туғилиб ўсган шаҳридаги арман театрларида актриса, сўнгра опера хонандаси бўлиб ишлаган.

Ижодий фаолияти 1873-йилда Константинопол театрлари ва Петрос Магакяннинг „Шарқ театри“ да бошланган[4][5]. Турк султони 1878-йилда Усмонлилар империясида арман спектаклларини тақиқловчи фармон чиқаргач, Сирануш кўчишга мажбур бўлади. 1897-йилда Кавказортига кўчиб ўтган ва ўз гуруҳи билан Тифлис, Ереван, Боку ва бошқа шаҳарларда спектаклллар қўйган[4]. Россия, Болқон ва Мисрга ҳам сафар қилган. Энг яхши роллари орасида: Офелия ва Гамлет, Дездемона, Макбет хоним (Шекспир), Рузан (Мурацаннинг „Роузан“) ва бошқалар жой олган[4]. 1891-йилда арман актёри Петрос Адамян вафотидан кейин Сирануш арман томошабинларида яна театрга қизиқиш уйғотган.

Сирануш арман, рус ва европалик муаллифларнинг энг яхши песаларида 300 га яқин ролларни ижро этган.

Сирануш Гамлетда рол ўйнаган дунёдаги биринчи аёл актриса бўлиб, ролни ўзига хос тасвирлаш қобилиятига эга бўлган. У нафақат рол ўйнаган, балки ролда „яшаган“ ҳам ва танқидчилар Сиранушни Сараҳ Бернҳардт билан кўпроқ солиштирганига қарамай, деярли Элеонора Дусега ўхшаш роллар ўйнаган. Бундай о'хшатишлар эса Сиранушнинг ғазабини келтирган.

1932-йил 10-июнда Қоҳирада 75 ёшида вафот этган ва арман қабристонига машҳур арман сатириги Ервант Одян қабри ёнига дафн қилинган.

Адабиётлар

  • Затикян, С.. Սիրանույշ. Ереван: Ҳайпетҳрат, 1961. ОCЛC 38080408. 

Манбалар

  1. ↑ „Сирануйш“. Большой Советской Энциклопедии (Греат Совиэт Энcйcлопедиа). Қаралди: 2022-йил 31-август.
  2. ↑ Нишан Парлакиан. Модерн Армениан драма: ан антҳологй. Cолумбиа Университй Пресс, 2001 — их-х-бет. ИСБН 978-0-231-11630-5. 
  3. ↑ Затикян, С.. Սիրանույշ. Ереван: Ҳайпетҳрат, 1961. ОCЛC 38080408. 
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 „Сирануйш“. Большой Советской Энциклопедии (Греат Совиэт Энcйcлопедиа). Қаралди: 2022-йил 31-август.
  5. ↑ „Սիրանոյշ“. АВ Продуcтион.

Ҳаволалар