Sirboy Mavlonov
Мавлонов Сирбой (1922.17.9, Кустанай вилояти —.?, Олмаота) — Қозоғистон халқ шоири (1982). Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (1941—43). Урушдан ярадор бўлиб қайтгач, Кустанай вилояти газ.да муҳаррир ўринбосари (1943— 50). Сўнг турли вақтда Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасида маслаҳатчи, "Қозоқ адабиёти" газ. ва "Жулдиз" ("Юлдуз") журналнинг бош муҳаррири. Шеърий ижоди 1948-йилдан бошланган. "Янги баҳор" (1956), "Мовий тоғлар" (1964), "Ер қаймоғи" (1965), "Жангчининг кафти", "Танланган лирика" (1967), "Қадимийлик ва ёшлик" (1969), "Барглар ёнмоқда" (1971), "Апрел ёмғири" (1972), "Субҳидам" (1976) сингари қозоқ ва рус тилларида 30 дан зиёд шеърий китоблари эълон қилинган. Байрон, Пушкин, Лермонтов, Некрасов, Маяковский, Ғафур Ғулом, Миртемир, Шукрулло, Мирмуҳсин шеърларини қозоқ тилига таржима қилган.
М. ўзбек адабиётининг Қозоғистондаги энг фаол тарғиботчилари ва таржимонларидан бири. М.нинг "Кузги булутлар" (1987) тўпламидан жой олган "Ўзбекистон — гуллар диёри" шеърий туркуми шоирнинг ўзбек юрти ва ўзбек халқига меҳр-муҳаббат туйғулари билан йўғрилган. Л.нинг бир қанча шеърлари Миртемир, С. Акбарий, М. Жалил ва бошқа томонидан ўзбек тилига таржима қилинган. Абай номидаги Қозоғистон Давлат мукофоти лауреати.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |