Сирдарё вилояти — Ўзбекистон Республикаси таркибидаги вилоят. 1963-йил 16-февралда ташкил этилган. Шимолидан Қозоғистон Республикаси, шарқдан Тошкент вилояти, жанубидан Тожикистон Республикаси ва ғарбдан Жиззах вилояти билан чегарадош. Майдони 4.28 минг км. Аҳолиси 925 мингга яқин киши (2024). Таркибида 8 туман (Боёвут, Гулистон, Мирзаобод, Оқолтин, Сайхунобод, Сирдарё, Ховос, Сардоба), 5 шаҳар (Гулистон, Бахт, Сирдарё, Ширин, Янгиер) 7 шаҳарча (Боёвут, Деҳқонобод, Дўстлик, Пахтаобод, Сардоба, Сайхун, Ховос) ва 75 қишлоқ фуқаролари йиғини бор (2004). Маркази — Гулистон шаҳри.

Сирдарё вилояти
вилоят
Маъмурий маркази Гулистон шаҳри
Йирик шаҳарлари Янгиер, Сирдарё, Ширин
Асос солинган санаси 1963-йил
Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов
ЙАИМ 2.7 Млрд $  (14-ўрин)
Расмий тили о'збек
Аҳоли (2024)
925 минг
(2.5 % ,  (14-ўрин)
Зичлиги 216 киши./км²
Миллатлар таркиби ўзбеклар, тожиклар, қозоқлар, руслар
Динлар таркиби мусулмонлар, христианлар
Майдони 4.28 минг км.кв км² (0.98 %, 12-ўрин)
Вақт минтақаси УТC+5
Код ИСО 3166-2 УЗ-СИ
Автомобил рақами коди 12 (эскиси 1998-2008) 20 (янгиси 2008-йилдан)
Харитада
Sirdaryo viloyati xaritada
Sirdaryo viloyati, Xarita

Табиати

Релефи, асосан, тўлқинсимон текислик бўлиб, жанубидан шим.ғарбга пасайиб боради. Мирзачўл даштининг бир қисми вилоят ҳудудига киради. Бал. шимубида 230 м, марказий қисмида 400–450 м, жан. ва жан.ғарбда 600–650 м. Шарқида кенг Сирдарё водийси жойлашган. Мезозой ва кайнозой даврида, асосан, чўкинди жинсларнинг қалин қатлами билан қопланган. Шўрўзак, Мирзаработ, Сардоба каби ботиқлар мавжуд. Текислик қисми дарёлар оқизиб келтирган ётқизиклардан ҳосил бўлган, баъзи жойларини кўл, ботқоқ ва шўрхок ерлар эгаллаган. Сирдарё вилоятида янги каналлар, зовурлар қазилиб, чўл ўзлаштирилди ва экин майдонларга айлантирилди. Текислик қисмида ирригация иншоотлари қурилиб, пахтазор, боғ ва токзорлар барпо қилинди. Адирлар лалмикор ерлар ва яйловлардан иборат.

Об-ҳавоси кескин ўзгарувчан ва қуруқ. Йиллик ўртача температураси 14°. Январнинг ўртача температураси шимолида —6°, жанубида —2°. Қишда ҳаво тез совийди ва температура —30° гача (Гулистонда —35°) пасаяди. Баъзан, қиш ўрталарида ҳаво бирданига исиб, кейин совиб кетади. Кеч кўкламда ва эрта кузда ҳам кора совуқ тушиб ўсимликнинг ўсиш даврини қисқартиради. Ёзи қуруқ ва иссиқ. Июлнинг ўртача температураси 27—29°. Ёзда температура 32—45° гача кўтарилади. Кўпинча иссиқ шамол (гармсел) тупроқни қуритади ва ўсимликлар ривожланишига ёмон таъсир қилади. Вегетация даври 218 кун. Йиллик ёгин 180–220 мм, асосан, қишда ёғади. Ёзда кучли буғланиш сабабли ер ости сувлари юза майдонларнинг (Шароф Рашидов, Оқолтин, Гулистон туманлари) тупроғини шўр босади. Ноябрдан мартгача тезтез эсиб турадиган „Бекобод шамоли“ тезлиги 20–25 м/сек. (Боёвут туманида 40 м/сек.)га етади. Баҳорда эсадиган бу хилдаги шамол униб чикаётган ғўзаларни баъзан нобуд қилади. Кейинги йилларда ихота дарахтзорлари барпо қилинди. Тупроқлари, асосан, оч тусли кучсиз жойлашган бўз тупроқ бўлиб, кам ва ўртача шўрланган, механик тартибига кўра, қумоқ ва соз тупроқлардир. Текисликларда шўрхок ва шўрхоксимон тупроқ учрайди. Ер ости сувининг чуқ. 5–6 м. Шўрўзак массивида, ҳали ўзлаштирилмаган пастқам жойларда шўрхоклар кенг тарқалган. Суғориладиган ерларнинг 32% шўрланган, 25% кучсиз шўрланган, 16% шўрхоклардан иборат. Ўсимликлардан лолақизғалдоқ, бойчечак, чучмома, қоқи ялпиз, исмалоқ, янтоқ, шўра, шувоқ, қўнғирбош, қўзиқулоқ, туятовон, қуёнсуяк. жузғун, қовул, оққурай, қилтиқ, каррак, ранг, илоқ, бетага, қиёқ, қамиш, юлғун, оқбош, қушқўнмас, наъматак, мингбоши, читир, ғумай, печак, саксовул, ҳар хил буталар, жийда, дўлана, тол, терак, қайрағоч, оқ акация, заранг, шумтол ва бошқа ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан: жайра, тулки, бўри, чиябўри, қобон, жайран, нутрия, ондатра, кўрсичқон, сувкаламуш, типратикан, юмронқозиқ, калтакесак, илон, тошбақа, фаланга, чаён, қорақурт; қушлардан хўжасавдогар, мойқут, булдуруқ ва бошқа бор.

Ҳудудий бўлиниши

Туман номи Туман маркази
1 Оқолтин тумани Сардоба шаҳарчаси
2 Боёвут тумани Боёвут (шаҳарча)
3 Гулистон тумани Деҳқонобод
4 Ховос тумани Ховос
5 Мирзаобод тумани Наврўз (шаҳарча)
6 Сардоба тумани Пахтаобод (Сирдарё вилояти)
7 Сайхунобод тумани Сайхун
8 Сирдарё тумани Сирдарё (шаҳар)

Тарихи

Қадимги Сирдарё тарихи ҳақида маълумот берувчи муҳим ёзма манба қад. юнон тарихчиси Аррианнинг „Искандарнинг ҳарбий юришлари“ асаридир. Бу асарда Сирдарё „Танаис“, „Яксарт“ номи билан юритилади.

Мил. ав. ИИИ—ИИ асрларда Ўрта Осиёнинг шимолий раённларида 5 та майда давлатлардан иборат Қанғюй давлати иттифоқи юзага келади. Унинг таркибига ҳозирги Сирдарё вилояти ҳудудлари ҳам кирган. Ушбу даврда кўчманчи аҳолининг вилоят ҳудудига келиб ўрнашиши ер танқислигини юзага келтиради. Натижада ҳозирги Ховос туманининг ғарбий қисмлари ҳам аҳоли томонидан ўзлаштирилади. Шўрбулоқсойнинг қуйи қисмида Эски Ховос ёдгорлиги, Ширинсойнинг қуйи қисмида Мунчоқтепа ёдгорлиги қад кўтаради.

Сирдарё вилояти ҳудуди илк бор алоҳида ўлка— Уструшона сифатида Бейши, Суйши ва Таншу каби Хитой йилномаларида тилга олинади. Ундан олдинги манбаларда Шарқий Сао (суви йўқ) деб юритилади. Унинг бундай номланиши ҳудудда қўшни Чоч ва Суғддан фарқли равишда дарёларнинг кўп бўлмаганлиги билан изохланади. Нисбатан ўлканинг тўлароқ номланиши Таншу йилномаларида („Шуайдушана“, „Суйдушана“ номлари билан) берилган. Тан императорлари саройида ўлка номи, шунингдек, Лайвий (мағрурлигини сезган ҳолда бўйсунмоқ) деб ҳам юритилган. Вилоят қад. аҳолисининг тили суғд тилига ўхшаш тилда сўзлашувчи Сирдарё ва Амударё оралиғида яшаган аҳоли тилига яқин бўлган. Хан даври ёзма манбаларида Довон (Фарғона)дан то Анси (Бақтрия)гача бўлган ҳудуд аҳолиси турли шеваларда гаплашсаларда, бирбирига яқин тидда гаплашганлар ва ўзаро бирбирини тушунганлар дейилади.

Мил. ВИ асрда Турк хоқонлиги даврида маҳаллий аҳолининг турк қабилалари билан муносабатлари ривожланади. Қудаандачилик муносабатлари ўрнатилади. Уструшона афшини Хасан ибн Ҳайдар турк лашкарбошисининг қизига уйланган. ВИИИ асрга оид Хитой ёзма манбаси Сюандзанда ёзилишича, ўлка „Сутулисен“ деб номланади. Шунингдек, унда шим.ғарбда катта чўл (Мирзачўл) жойлашганлиги, ўлка ҳукмдори Боси тоғи (Туркистон тоғ тизмаси)нинг шим. ён бағрида яшаганлиги ҳақида маълумотлар бор. Ўлкада зарб қилинган ВИ—ВИИИ асрларга оид тангалар Уструшонанинг илк ҳукмдорлари Чирдмиш, Сатагари, Раханг ҳақида маълумот беради.

Ҳокимият шу даврда отадан болага ўтган. ВИИИ аср бошида Уструшонага араблар бостириб кирган. Уструшона араб ва Тан сулоласи ўртасидаги кураш майдонига айланган. 749 йилда хитойликлар юриш қилган бўлса, 751 йилда Уструшонани араблар босиб олган. Факатгина ИХ аср бошларидан Ҳайдар ибн Қавус араб халифаси хизматига киради.

893 йилда афшинлар сулоласи ағдариб ташланиб Уструшона Сомонийлар давлати таркибига кирицҳши. Ўрта асрлардаги Уструшона ҳақида бирмунча тўлиқ маълумотлар араб ёзма манбаларида мавжуд. Уларда айтилишича, ўлка ҳудуди Хўжанддан Самарқандгача, Сирдарё дарёси ва Мирзачўлдан то Ҳисор тизма тоғларигача бўлган. Истахрий (Х аср) маълумотига кўра, Уструшонанинг кўпгина қисмини тоғлар эгаллаган бўлиб, унда „кемалар сузиши мумкин бўлган дарё ҳам, кўл ҳам йўқ“. Ҳавкалга биноан, Мовароуннахрнинг бошқа вилоятлари қатори Уструшона ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ажралиб турарди. Бу маҳсулотлар вилоят ташқарисига, жумладан, Хўжандга чиқарилган. Айрим шаҳарларда бозорлар бўлган. Уструшоналикларнинг фаҳри Минк ва Марсмандада ишлаб чиқарилган темир қуроллар бўлиб, улар Хуросонда ишлатилган ва Ироққача шу қуроляроғ билан қуролланганлар. Уструшона пойтахти Бунжикат ш. бўлган. Ўрта Осиёдаги бошқа давлатлар қатори Уструшона ҳам кейинги ҳаётида қорахонийлар, мўғуллар, темурийлар, шайбонийлар ва бошқа давлатлари таркибидаги тарихий даврларни бошидан кечирган.

Қадимги вилоят ахолией, асосан, сой ва чашмалар бўйларида воҳавоҳа бўлиб ҳаёт кечиришган. Вилоят ҳудудида Хўжамушкенцой, Шўрбулоқсой, Муғолсой, Тагобсой, Сармичсой сингари сув манбалари бўлган. Сув балансининг бузилиши манзилгоҳларнинг йўқ бўлиб кетишига ёки бошқа жойга кўчиб ўтилишига олиб келган.

Сирдарё вилоятида қадимги каналларнинг излари, сардобалар мавжуд. 70 км узунликдаги Ўринбойўғиз, Искандарариқ, Бухороариқ жуда қад. каналлардир. ХВ асрда Шоҳрух ва Улуғбек Сирдарёдан Мирзачўлга канал орқали сув чиқартирган. Кейинчалик Мирзачўлнинг жануби-шарқида Бўзариқ, Сирдарёнинг ўнг томонида Далварзинариқ барпо этилган. Қиёт кўли ёнида Сирдарёдан сув оладиган майда ариқлар бўлган. 1872-йилда Бекобод ёнида Кауфман канали (13 км), 1878—82 йилларда Тўнғизариқ (6 км) қазилди. 1883—85 йилларда Искандарариқ ва Бухороариқ қайта кавланди. 1891—95 йилларда Фарҳод тоғи ёнида махсус тўғон (Шоҳтўғон) қурилди. 1896-йилда ҳозирги Дўстлик канали қазилиб Мирзачўлнинг ичкарисига сув юборилди. 1897-йилда Мирзачўлда биринчи марта 6 га ерга пахта экилди. 1899-йилда 8 минг га, 1907-йилда 9,09 минг га, 1910-йилда 12,2 минг га, 1915-йилда 34,5 минг га ер суғорилиб, 19 минг га ерга пахта экилди. 1926-йилда 180 км ариқ ва каналлар қазилди, суғориладиган майдонлар 53 минг гектарга етди, 1927-йилда 60 минг га (шундан пахта 27 минг га), 1929-йилда 68 минг га, 1934-йилда 134 минг га, 1938-йилда 154 минг га (шундан пахта 40 минг га) ер суғорилди. 1942-йилда 180 минг га ер (шундан 70 минг га ер пахта) суғорилди. 1943—48 йилларда Фарҳод ГЕС, бош тўғон Дўстлик каналига туташтирилди. Боёвут канали ва Фархрд сув омбори қурилди. Натижада Мирзачўлнинг жан. қисми ва Далварзин чўлини суғориш масаласи ҳал қилинди. 1956—59 йилларда Қайроққум сув омбори ва ГЕС (қуввати 126 минг кВт) қурилди. 1956-йилларда суғориладиган ерлар майдони 280 минг гектар ерга етди. 1960-йилда Жануби Мирзачўл канали (уз. 128 км) қазилди. 1958-йилда шўр сувларни оқизиш учун 90 км узунликдаги Марказий Мирзачўл коллектори қурилиб, Боёвут ва Еттисой коллекторларига қўшилди. Вилоят қудудидан Сирдарё оқиб ўтади.

Аҳолиси

Сирдарё вилоятида, асосан, ўзбеклар (60%), шунингдек, қозоқ, тожик, рус ва бошқа 70 дан ортиқ миллат вакиллари яшайди. 1 км² га 126 киши тўғри келади (2003). Қишлоқ аҳолиси 455,9 минг киши, шаҳар аҳолиси 211,9 минг киши.

Хўжалиги

Сирдарё вилояти республиканинг йирик пахтачилик базаларидан бири. Вилоят хўжаликлари, асосан, пахта етиштиришга ихтисослашган. Саноати пахтани ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга қаратилган.

Саноати

ХХ аср бошларида вилоятда бир неча майда корхона бор эди. 1970-йилларда 8 пахта тозалаш заводи, 29 пахта қабул қилиш пункти бўлган. Пахта заводларидан чиққан пахта толаси Болгария, Полша, Куба, Чехословакия, Туркия, Африка мамлакатларига жўнатилган.

Сирдарё вилоятидаги 10774 та корхонадан 10129 таси кичик ва ўрта бизнес корхонаси, шундан 8557 таси микрокорхона ва 1282 таси кичик ва 290 таси ўрта корхоналардир.

Вилоятда хорижий инвестиция иштирокида 39 та корхона фаолият кўрсатади. Улардан 35 таси қўшма корхонадир. Қўшма корхоналардан: Ўзбекистон — Россия ҳамкорлигидаги „Туркистон С“ (кондитер маҳсулотлар ишлаб чиқаради), Ўзбекистон — Чехия „Лечива“ фармсаноат қўшма корхонаси (тиббий спирт, доридармон тайёрлайди), чет эл паррандачилик фирмаси, Ўзбекистон — Австрия „Сирдарё“, „Лоламодел“ (трикотаж буюмлар ишлаб чиқаради), „Сарбонтекс“ (тиббий бинт, дока, жаррохлик салфеткалари), Ўзбекистон — Эрон „Сайхун ПАЙА“ (томат пастаси ишлаб чикарилади), Ўзбекистон — Хитой „Пахтакор ЛТД“ (иссиқхона),Ўзбек — Араб „Ок, олтин ПМБ“ (пахта толаси ишлаб чиқаради) ва бошқа корхоналар, айниқса, самарали фаолият кўрсатмоқда. 9 пахта тозалаш заводи, Сирдарё иссиклик электр стансияси, Фарҳод ГЕС, „Момиқ“, „Зилола“, „Шухрат“, „Гулистоннон“, „Ховосдон“, „Оқ олтиндон“ аксиядорлик жамиятлари, „Сайхунсут“ хусусий корхонаси, „Бунёд“ корхонаси (темирбетон буюмлар ишлаб чиқаради) ва бошқа ишлаб турибди.

Қишлоқ хўжалиги

Пахтачилик, ғаллачилик, пиллачилик, мевачилик, сабзавотполизчилик ва чорвачиликка ихтисослашган. Сирдарё вилоятида 30 ширкат ва 6170 фермер хўжалиги фаолият кўрсатади (2004). Вилоятнинг жами экин майдонлари 245,0 минг га, шундан 115,3 минг га ерга пахта, 86,3 минг га ерга ғалла, 6,0 минг га ерга шоли, 1,9 минг га ерга сабзавот, 2 минг га ерга полиз, 450 га ерга картошка, 19,5 га ерга ем-хашак экинлари экилади. 1233 га боғ ва токзор билан банд. Шунингдек, суғориладиган ерларга беда, нўхат, мош, кунжут, тариқ, ловия, кунгабокар ва бошқа экилади. Гулистон ва Ховос туманлари сабзавот ва полиз экинлари экиладиган асосий жойлардир. Вилоятда етиштириладиган қовун, тарвуз, пиёз Урал, Сибир ва Узоқ Шарқдаги шаҳарларга ҳам жўнатилади. Боғдорчилик ва токчилик ривожланган. Сирдарё вилоятидаги жами жамоа ва шахсий хўжаликларида 181,1 минг кррамол (шундан 75,9 минг сигир), 120,5 минг қўй ва эчки, 376,3 минг парранда, 6,1 минг от боқилади (2004). Вилоятда 2 та балиқчилик хўжалиги мавжуд.

Транспорти

Вилоят ҳудудидаги темир йўл узунлиги 172 км, қаттиқ қопламали автомобил йўллари узун. 1,6 минг км. Сирдарё вилояти ҳудудидан Тошкент—Китоб, Тошкент — Нукус, Тошкент — Бухоро, Тошкент — Термиз, Тошкент — Самарқанд, Тошкент — Андижон, Тошкент — Ховос поездлари ўтади. Тошкент — Самарқанд, Тошкент — Гулистон электр поездлари қатнови йўлга қўйилган. Катта Ўзбекистон температуракти ҳам вилоят ҳудудидан ўтган. Сирдарё вилояти орқали Тошкентдан Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Термиз, Китоб, Шаҳрисабз, Урганч, Нукусга катнайдиган автобуслар ўтади. Бундан ташқари, вилоят маркази билан туман марказлари ўртасида ҳамда Гулистон ва Янгиердан Тошкентга автобуслар катнайди.

Маданий-маориф, соғлиқни сақлаш ва спорт

Сирдарёда 1914-йилда битта, 1916-йилда 13 та рус-тузем мактаби фаолият кўрсатди. 1917—23 йилларда мактаблар сони 52 та, ўқувчилар сони 2030 га етди.

2003/2004 ўқув йилида Сирдарё вилоятида 308 умумий таълим мактаби бўлиб, 156 минг ўқувчи, шу жумладан, 14 та ихтисослаштирилган мактабда 3659 ўқувчи таълимтарбия олди. Вилоятдаги 14 мусика ва санъат мактабида 1300 ўқувчи, 22 спорт мактабида 11 мингга яқин ўқувчи таълим олди.

Халқ таълими тизимида халқаро ҳамкорлик борасида ҳам маълум ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Мирзаобод туманидаги 21мактаб ЙУНЕСКО мактаби Кенгашига аъзо, ЙУНИСЕФ ташкилоти билан ҳамкорликда вилоятда 5 та хонадонбоғча ташкил этилган.

2003-йилнинг сентябр ойида „Озодликни қўллаб-қувватлаш“ (АКСЕЛС) Дастури бўйича Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган кўриктанловда вилоятнинг 110 иқтидорли мактаб ўқувчилари иштирок этиб, 1турдан 43 нафари муваффақиятли ўтдилар.

Вилоят шаҳар ва туманларида 1998— 2003-йилларда 22 касб-ҳунар коллежи ва академик лицейлари бинолари қурилиб ишга туширилди. Улар замонавий дастгоҳ ва техника билан жиҳозланди. 2004-йилда Сирдарё вилоятидаги 22 касб-ҳунар коллежида 12483 ўқувчи, 2 академик лицейда 1186 ўқувчи таълим олади. Гулистон университети мавжуд.

Сирдарё вилоятида 1 музей (Гулистон шаҳридаги „Мирзачўлни ўзлаштириш тарихи музейи“), 198 жамоат кутубхонаси (1659,8 минг нусха асар), 103 клуб ва маданият уйи, 1 театр (қаранг Сирдарё театри), вилоят расмлар галереяси фаолият кўрсатади. Вилоят Маънавият ва маърифат маркази, халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар вилоят маркази, Гулистон санъат билим юрти, 2 та маданият ва истироҳат боғи, „Ўзбекнаво“, „Ўзбекрақс“ вилоят бўлимлари бор, „Сирдарё наволари“ ашула ва рақс ансамбли, 9 та халқ ҳаваскорлиги жамоалари республика ва вилоят оммавиймаданий тадбирларида фаол иштирок этмоқдалар.

Сирдарё вилоятидан Шафоат Раҳматуллаева каби Ўзбекистон халқ артистлари, А. Ғофуров, Ғ. Ҳамидуллаев, М. Нурматов, Р. Ҳасанов, Т. Қосимова, А. Юсувалиев, А. Абдуллаев, О. Абдуллаева, А. Холиқов, Р. Каримов, Ш. Жумаев каби Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар етишиб чиққан.

Соғлиқни сақлаш

Вилоятда 4,1 минг ўринли (10 минг кишига 63,2 ўрин) 32 касалхона, 10 туғруқхона, 131 амбулатория, поликлиника, 130 қишлоқ врачлик пункти, 108 дорихона ва бошқа тиббий муассасаларда 1522 врач, 7616 ўрта тиббий ходим ишлайди (2004). Гулистон шаҳрида республика шошилинч тиббий ёрдам маркази ишлаб турибди. Унинг 9 та туманда бўлимлари ташкил этилган.

Спорт

Сирдарё вилояти спортчилари спортнинг 33 тури бўйича турли даражадаги мусобақаларда иштирок этмоқдалар. Шулардан кикбоксинг, кураш, белбоғли кураш, бокс, академик эшкак эшиш, армрестлинг, таэквондо, енгил атлетика, шахмат, шашка, карате, велоспорт ва бошқа турлари бўйича ҳар хил турдаги медал совриндорлари бўлишди.

Вилоят спортчилари вакиллари Республика терма жамоаларининг 19 тасида иштирок этмоқдалар. Сирдарё вилояти спортчилари 2003-йилда жаҳон, халқаро ва Осиё мусобақаларида қатнашиб совринли ўринларни эгаллашди. Жумладан, кикбоксинг бўйича Грецияда ўтказилган жаҳон чемпионатида Жаҳонгир Кўчмуродов, Алишер Абдуллаевлар олтин медаллар, Собир Қодиров бронза медали, Россияда армрестлинг бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида Фарид Усманов кумуш медал, шашка бўйича Ҳиндистонда ўтказилган Осиё чемпионатида Алишер Ортиқов кумуш медал, бокс бўйича Италиядаги жаҳон чемпионатида Шерзод Абдураҳмонов кумуш ҳамда Боку шаҳридаги халқаро турнирда бронза медал совриндорлари бўлишди. Италияда академик эшкак эшиш бўйича халқаро турнирда Сергей Тян, Юрий Шахсуварян, Сергей Яқубов ва Виталий Силаевлар бронза медалларини, Россиядаги халқаро шахмат турнирида Собир Умаров 1-ўринни, Англиядаги кураш бўйича „Ислом Каримов“ халқаро турнирида Алишер Бўронов 1-ўринни қўлга киритдилар. 2003-йилда вилоят спортчилари 6 та жаҳон, 16 та халқаро, 40 та дан ортиқ республика мусобақаларида қатнашиб, муносиб ўринларни эгаллашди. Вилоятда теннис бўйича халқаро „Фючерс“ турнирини ўтказиш анъанага айланган. Сирдарё вилоятида спортнинг техник турлари (картинг) бўйича Республика чемпионатлари ўтказилиб келинмоқда.

Вилоятда 22 болалар ва ўсмирлар спорт мактаби фаолият кўрсатади. Уларда 11 мингга яқин ўқувчи спортнинг ҳар хил турлари билан шуғулланади. Гулистон шаҳрида вилояг спорт қўмитасига қарашли Олимпия ўринбосарлари болалар ва ўсмирлар махсус спорт мактаби ишлаб турибди.

Сирдарё вилоятида спортчилар ва аҳоли ихтиёрида 1493 спорт иншоотлари (шу жумладан, „Алпомиш“ спорт мажмуи, „Бокс“ саройи, „Ёшлар спорт маркази“, теннис кортлар ва бошқалар), 1230 спорт майдончаси, 11 сузиш ҳавзаси, 12 стадион бор. Вилоятда барча турдаги спорт ташкилотлари спорт сексияларида 181,3 мингдан зиёд бола шуғулланиб келмоқда. Болалар спортини ривожлантириш бўйича умумий таълим мактаблари, коллеж ва лицейлар бўйича ўқув дастурлари ишлаб чиқилди, тегишли чоратадбирлар белгиланди. Таълим муассасаларини, спорт мактабларини малакали кадрлар билан таъминлашда Гулистон давлат университетида очилган бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий ишлар, жисмоний тарбия ва жисмоний маданият йўналишлари бўйича сиртқи бўлимнинг муайян ўрни бор.

Адабиёти

Сирдарё вилояти адабий муҳитининг юксалишида „Сирдарё ҳақиқати“ газетанинг ташкил этилиши (1963) муносабати билан бу ерга юборилган бир гуруҳ ёзувчи ва журналистларнинг таъсири катта бўлди.

Сирдарё адабиёти республика адабиётининг таркибий қисми сифатида фаолият кўрсатмоқда. Вилоятда „Зиё“ нашриёти ташкил этилган. Мустақиллик йилларида ўнлаб ёш, иқтидорли шоирлар ўз ижоди билан вилоят шеърият мухлисларга танилиб келмоқда.

Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон ўзининг 20 дан ортиқ шеърий тўпламлари ва достонлари билан ўзбек адабиётига қисса қўшган. Унинг „Истар кўнгил“, „Ҳамқишлоқларим“, „Қорасоч“ ва бошқа китоблари адабиёт мухлисларининг мулкига айланган.

Шоира Ҳалима Худойбердиева поэзиясининг мавзуси ватан, дала, бободеҳқон, аёл, муҳаббат, мангуликдир. „Ўзимизнинг боғлар“, „Она, сени шарафлайман“, „Қалбингга чорлайсан“ туркум шеърлари, „Оқ олмалар“, „Чаман“ ва бошқа шеърий тўпламларида инсоннинг руҳий дунёси акс этган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳамроқул Ризо (Ризоқулов) Сирдарёнинг меқнаткаш кишилари матонатини куйлаб адабиётга кириб келган. Унинг „Сирдарё қасидаси“, „Чўл қалдирғочи“, „Умид карвонлари“ шеърий тўпламлари, „Ўғирланган болалик“, „Ойнинг ўн беши ёруғ“ қиссалари ўз мухлисларини топган.

Шоира Ҳаётхон Ортиқбоева, ҳажвчи адиб Жўра Умарқулов ва бошқа ижодкорлар Сирдарё воҳасининг мустақиллик йилларидаги камолотини, сирдарёликларнинг ижодий меҳнатини ўз асарларида акс эттирмоқдалар.

Адабиёцҳунос Анқабой Қулжонов, Равшанбек Махмудов, Умрзоқ Ўлжабоев каби олимларнинг бир қанча асарлари нашр этилган.

Сирдарё вилоятида Ўзбекистон ижодий уюшмалари (ёзувчилар, рассомлар, меъморлар, журналистлар ва бошқалар)нинг вилоят ташкилотлари фаолият кўрсатади.

Матбуоти, радио ва телевидениеси

Сирдарё вилоятида 2 вилоят газета („Сирдарё ҳақиқати“, „Сирдаринская правда“), 9 туман газета, 5 шаҳар газета. („Гулистон янгиликлари“, 1989; „Гулистанские новости“, 1989; „Янгиер тонги“, 1967; „Ширин Садоси“, 1995; „Бахтнома“, 1996-йилдан) чиқади. Вилоятда, шунингдек, 14 тармоқ, 1 хусусий газета. („Ёғду плюс“, 1994-йилдан чиқади), 1 журнал („Университет ахборотномаси“, 2001-йилдан чиқади) нашр этилади.

Сирдарё вилоятида дастлабки радиоэшиттиришлар 1963-йилдан бошланган. Вилоят радиоси ойига 21 соат 20 мин. ҳажмида эшиттиришлар беради. Шунингдек, Ўзбекистон радиосининг биринчи „Ўзбекистон“ каналида радиоэшиттиришлар ретранслясия қилинади.

1996-йилда вилоят телестудияси ташкил этилиб, телекўрсатувлар бера бошлади. Сирдарё вилоятида, шунингдек, „Алоқа А. К.“ тижорат телевидениеси (2001-йилдан), „Шодлик Р“ хусусий фирмасига қарашли „Комета“ кабелли телестудияси (2003-йилдан) фаолият кўрсатади.

Меъморий ёдгорликлардан вилоят ҳудудида Шароф Рашидов туманидаги Сардоба (ХВИ аср)сақланиб қолган (Сардобааагч расмга қ.)640—641бетлар орасидаги Сирдарё вилоятининг табиий ва иқтисодий ран пли ҳаритасига қ.[1][2][3][4]

Машҳур сирдарёликлар

Манбалар

  1. ↑ Алимов У. А., СверчковаЛ. М., Археологические исследования Сирдаринской обл., ИМКУ. Вип. 21, Т., 1987;
  2. ↑ Сирдаринская област — откритое пространство для инвестиций, Т., 1998;
  3. ↑ Қудратов. С, Сардобалар ўлкаси, Т., 2001.
  4. ↑ ЎзМЕ