Sirdaryo teatri
Сирдарё театри, Олим Хўжаев номидаги Сирдарё вилояти мусиқали драма театри — ўзбек театрларидан бири. 1974-йил ташкил бўлган. Театр "Муҳаббат" (А. Қаҳҳор) спектакли билан ўз мавсумини бошлаган (1975). Рихсивой Орифжонов бош режиссёр, Ғофир Ҳамидуллаев режиссёр этиб тайинланганлар. Труппа асосини театр ва рассомлик санъати институтини битирганлар ташкил этди. Театр репертуарини белгилашда И. Радун, Ф. Шамсуддинов, П. Дроздов, Р. Орифжонов, Р. Ҳамроевларнинг хизмати катта бўлди. О. Абдуллаева, Ш. Жумаев, А. Ҳайитова, 3. Эшмуродова, Ш. Раҳматуллаева, Т. Қосимова, Р. Ҳамдамов, М. Одилов ва бошқа театрнинг дастлабки ижодкорларидир. 1977-йил театрга Олим Хўжаев номи берилди. 1984-йил театр жамоаси янги бинога кўчиб ўтди. Театр биноси 730 ўринли бўлиб, замонавий жиҳозланган катта ва кичик томоша залларига эга. 80й.ларнинг охирларига келиб жаҳон драматургияси билан биргаликда ўзбек ёзувчиларининг ҳам асарлари муваффақиятли саҳналаштирилди: "Ричард ИИИ", "Қирол Лир" (У Шекспир), "Сохта оқсуяк" (Ж. Молер), "Чорбоғдаги ҳангомалар" (А. Чехов), "Ҳаммом" (В. Маяковский), "Бой ила хизматчи", "Майсаранинг иши" (Ҳамза), "Лайли ва Мажнун" (Хуршид), "30 ёшлилар" (М. Бобоев), "Оғриқ тишлар" (А. Қаҳҳор), "Аёллар фарёди" (Ж. Махмудов) ва бошқа Кейинги йиллар миллим санъатни барқарорлаштириш, тарихий воқеалар ҳамда урфодатлар, қишлоқ ҳаётини акс эттириш асосий мавзу бўлиб хизмат қилди. "Маъмура кампир" (Жан Саррон), "Тентак фаришталар" (Ш. Бошбеков), "Амир Темур" (Ҳ. Жовид), "Тарослик ёвуз" (А. Несин), "Тўй ҳангомалари" (Ш. Жумаев), "Марварид таққан аёл" (К. Аваз), "Алишер Навоий" (И. Султон, Уйғун), "Чет эллик куёв" (А. Папаян), "Минг бир кеча" (И. Турсунов), "Меҳрибонлар" (А. Жамол), "Хотинимнинг уч ошиғи" (Ҳ. Хурсандов), "Шум бола" (Ғ. Ғулом), "Тўй" (қаранг Муҳаммадризо) каби спектакллар билан театр ўз мавқеини мустаҳкамлади. А. Юсувалиев, О. Абдуллаева, А. Ҳайитова, Ш. Жумаев, А. Абдуллаев, Р. Каримов, 3. Эшмуродова, Р. Юнусова, Н. Ўринов, Р. Пардаева, И. Қосимов ва бошқа театрнинг етакчи ижодкорларидир. Бадиий раҳбари — Равшан Ражабов, бош режиссёр — Гулруҳ Нажидова.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |