Sirfidlar
Сирфидлар (Сйрпҳидаэ) — икки қанотли қисқамўйловлилар туркумига мансуб энтомофаг пашшалар оиласи. Ўрта Осиё суғорма дехдончилик минтақасида тарқалган. Танасининг уз. 4–23 мм, оқиш ва қора рангли йўлларнинг алмашиб, навбатманавбат келиши билан улар ариларга ўхшаб кетади. Личинкаси қурцимон, оёқсиз. Сохта пилла ичида ғумбакка айланади. С.нинг турлари личинкалари ҳар хил овқатланиш ва ҳаёт кечириш тарзига эга. Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш усулида йиртқич С. катта аҳамиятга эга, жумладан, ярим ой С. (Сйрпҳус cороллаэ Ф.), тасмали С. (С. рибессии Л.) ва бошқа С. личинкаси ўсимлик битлари, капалакларнинг кичик ёшдаги личинкалари, трипелар, шунингдек, коксидлар ҳамда жизилдоқларнинг баъзи турлари билан озиқланади. Баъзи тур С. некрофаг (ҳайвон ўлимтиклари билан озиқланувчи) ва сапрофаг (ўсимлик қолдиклари билан озиқланувчи) ҳамда фитофаг (ўсимликлар билан озиқланувчи) бўлиши мумкин, айримлари эса жамоа бўлиб яшайдиган ҳашаротлар (мас, чумолилар) уясида улар озиғига шерикчилик қилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |