Sirius Black
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Сириус Блаcк — Ж. К. Роwлингнинг Ҳаррй Поттер китобларидаги хаёлий қаҳрамон. Сириус биринчи марта "Ҳаррй Поттер ва ҳикматлар тоши" китобида Лорд Волдеморт Жамес ва Лилй Поттерни ўлдиргандан кўп ўтмай, Рубеус Ҳагридга учар мотоцикл совға қилган сеҳргар сифатида қисқача эслаб ўтилган. Унинг образи "Ҳаррй Поттер ва Азкабан маҳбуси" филмида яққол намоён бўлган. Сириус китоблардаги асосий қаҳрамон Ҳаррй Поттернинг чўқинтирган отаси эканлиги ҳам маълум бўлган.
Образ тавсифи
У таниқли соф қонли сеҳргарлар оиласи бўлган Блаcк хонадоннинг сўнгги вориси. Унинг ота-онаси Орион ва Валбурга Блаcк амакиваччалар бўлган. Сириуснинг укаси Регулус Арcтурус Блаcк ва учта қиз амакиваччалари бор эди: Беллатрих Лестранге, Андромеда Тонкс (унинг севимли амакиваччаси ва Нймпадора Тонкснинг онаси) ва Нарcисса Малфой (Драко Малфойнинг онаси). Балcк оиласининг болаларига юлдузлар ва юлдуз туркумлари номини бериш анъаналарига кўра, Сириус Блаcк Сириус юлдузи шарафига номланган. Сириуснинг ёшлиги яхши ўтмаган; у кўпчилик қариндошларини, хусусан, онасини ёмон кўрган. У ўз оиласининг соф қонлилик элитизмини ва қора сеҳрга бўлган ҳурматини ёқтирмаган. Ҳогwарцда, бошқа оила аъзолари каби Слизеринга боргандан кўра, Гриффиндорга боришни хоҳлаган. Уйдаги ҳаётидан фарқли ўлароқ, Сириус Ҳогwарцдаги ҳаётни афзал кўрган. У энг яхши дўсти Жамес Поттердан ажралмас эди. Сириус ва Жеймс жуда машҳур бўлган. Талабаларга унинг аччиқ ҳазил-мутойибаси ёқар эди, ўқитувчилар эса унинг хатти-ҳаракати учун бўлмаса-да, ақл-заковати учун ҳурмат қилишган. Жеймс ва Северус Снапе ўртасида ўзаро жанжаллар пайдо бўлганда, Сириус Жеймсни қўллаб-қувватлаган. Сириус ва Жеймс кўпинча Снапени қора сеҳрга бўлган қизиқиши учун ёқтиришмаган. Улар, шунингдек , Питер Петтигреw ва Ремус Люпин билан яқин дўст бўлишган.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |