Сирка сув ва сирка кислотасидан иборат суюқ моддадир. Сирка кислотаси этанолнинг Аcетобаcтераcеаэ томонидан фермантацияланишидан маҳсул бўлади.[1] Бугунда асосан ошхонада ишлатилади, бироқ тарихан у заиф кислота сифатида саноат, тиббиёт ва кундалик рўзғорда ишлатилиб келинади. Сирка секин ёки тез ферментланиш жараёнлари орқали тайёрланади. Секин жараён анъанавий бўлиб, бир неча ҳафта ёки ойгача чўзилади. Узоқ ферментланиш муддати бактериялардан иборат заҳарсиз қуйқа йиғилишига имкон беради. Тезкор методларда суюқликка бактериялар қўшилиб, насос ёрдамида кислородлаштириш учун ҳаволантирилади. Тез ферментланиш муддати 20 соатдан уч кунгача бўлади.

Сирка (овқат сиркаси) — озиқовқатга ишлатиладиган сирка кислотанинг сувдаги (3—15%) эритмаси; саноатда сирка эссенсияси (савдога чиқариладиган озиқ-овқат сирка ктасининг 80% ли сувли эритмаси; саноатда вино, пиво, кучеиз этил спирти эритмасини бижғитиш йўли билан олинади) га сув қўшиб тайёрланади. Ўзбек пазандачилигида уй шароитларида С.ни узум, анжир, олма ва бошқа ширин меваларнинг шарбатидан тайёрланади. Узум С.си тайёрлаш учун яхши пишган узум шарбати сопол кўза ёки хумчага солинади, ҳар 1 л га 100 г эски Сдан ачитқи сифатида қўшилади. Идиш оғзини зич ёпиб, кайнаш учун қуёш тушадиган жойга қўйилади. 1015 кундан сўнг қайнаши тўхтаб С. етилади. Тайёр С. сузиб, идишларга қуйилади. Консерва, маринадлар, зиравор тайёрлашда, овқатга иштаҳабахш маза киритиш, кабоб сиркалашда, тиббиётда ва бошқаларда ишлатилади (қаранг Консервалаш).

Манбалар

Ҳаволалар