Сирка ангидрид (сирка кислота ангидриди.), C4Ҳ6О3 — ўткир ҳидли, рангсиз суюқлик. Суюқланиш температураси — 73,1°, қайнаш температураси 139,5°, бензол, эфир, тетрагидрофуран ва хлороформда эрийди. Сирка алдегидни кислород билан оксидлаб, сирка кислотани кетонга таъсир эттириб ва этилидендиацетатни парчалаб олинади. Турли нуклеофил бирикмаларни ацетиллашда кўплаб ишлатилади.