Sirka kislota

Сирка кислота (метанкарбон кислота), CҲ3CООҲ — ўткир ҳидли, рангсиз, нордон, бир асосли карбон кислота. Сувсиз (аниқроғи 98— 99% ли) Сирка кислота музга ўхшаганлиги учун „муз“ кислота деб ҳам аталади. Суюқланиш температураси 16,75%, қайнаш температураси 118,1°, зичлиги 1055 кг/м³ (15°да). Сув, спирт, эфир ва бензолда яхши эрийди, углерод сулфидда эримайди. Сирка кислота — инсониятга қадимдан маълум бўлган кислоталардан (вино ачиганда сирка ҳолида ҳосил бўлади). Ацеталдегидни оксидлаб олинади. Сирка кислота турли соҳаларда, мас, ацетилселлюлоза, пластмасса, сирка ангидрид, органик эритувчилар, инсектицидлар, фармацевтик препаратлар (аспирин, фенацетин), ацетон, синтетик бўягичлар и.ч.да ва газламаларни бўяшда ишлатилади. Сирка кислота буғлари нафас йўллари шиллиқ пардасини яллиғлантиради. 30% дан ортиқ консентрацияли Сирка кислота терини куйдиради.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |