Сиркан ритмлар (лотинча cирcа -яқин, ёнида, аннус — йил), йилликка ўхшаш ритмлар, сирканнулал ритм — биологик жараёнлар ва ҳодисаларнинг тахминан 10 ойдан 13 ойгача муддат ичида такрорланиб туриши. Фақат доимий лаб. шароитида кўзга ташланади. Сиркан ритмларнинг ташқи муҳит даврийлигидан фарқ қилиши уларнинг эндоген йўл билан келиб чиққанлигини кўрсатади.