3М22 „Сиркон“ – „Машиностроения“ ИСБ томонидан ишлаб чиқилган кемага қарши гипертовушли ракета[1]. 2023-йил 4-январда фойдаланишга топширилган[2].

Ушбу ракета П-700 Гранит оғир кемага қарши ракета ўрнини босиши режалаштирилган[3][4][5]. Тахминларга кўра, ракета ташувчилар 1144 лойиҳаси бўлмиш ТАРКР ва 949А Антей лойиҳаси бўлган АПЛ ядро сув ости кемалари бўлади[2].

Тавсифи

Ушбу ракетанинг асосий жиҳати унинг бошқа Россия кемаларга қарши ракеталари билан солиштирганда, шунжнгдек, бошқа мамлакатларнинг кемага қарши ракеталарига нисбатан анча юқори (М=9[6] гача) парвоз тезлигига эгалигидир (20-феврал куни хабар қилинганидек, 2019-йилда Россия Президенти В. В. Путиннинг Федерал Мажлисга мурожаатида, Россиянинг энг янги гипертовушли ракетаси „Сиркон“ „1000 км дан ортиқ масофада тахминан 9 Мах“ тезликка эриша олади. „Сиркон“ ҳам денгиз, ҳам қуруқлик нишонларини йўқ қилиши мумкин, шунингдек, янги ракетадан „Калибр“ ракета тизимлари учун ишлаб чиқарилган ёки қурилаётган кемалар ва сув ости кемаларида фойдаланиш кўзда тутилганлиги ҳақида хабар берилган[7]).

Ракета 30-40 км баландликда учади. Бу баландликда ҳаво қаршилиги паст ҳамда бундай парвоз баландлиги ракетанинг учиш масофаси ва тезлигини сезиларли даражада ошириш имконини беради[8]. Сиркондан фрегатлардан тортиб самолёт ташувчиларигача бўлган турли тоифадаги душманнинг ер усти кемалари, шунингдек, қуруқликдаги ҳарбий нишонларга зарба бериш мумкин. Сирконнинг тезлик хусусиятлари (тахминан 11 025 км/соат) уни тутиб олишни қийинлаштиради. ТҲААД[9], Хец-2 ва Хец-3[10], СМ-3[11], СМ-6[12], ГБИ[13], ПААМС ва САМП/Т(тезлиги 4,5 М бўлган Астер 30[14] ракетаси билан) каби замонавий ракетага қарши мудофаа тизимлари юқори тезликда учадиган нишонларни ушлаб олиши мумкин, аммо Сирконнинг маневрчанлик қобилиятини ҳисобга олган ҳолда, бу ҳодисанинг эҳтимоли унча юқори эмас.

Ташқи медиафайллар

Ракетанинг биринчи синови 2020-йил январида ўтказилган. Баренц денгизидан „Адмирал Горшков“ фрегатидан 500 км дан ортиқ узоқликдаги масофадаги ҳарбий полигонда жойлашган нишонга қарши зарба берилган[15]. Парвознинг муваффақиятли омалга ошганини тасдиқловчи ҳеч қандай видео ёки фотосурат тақдим этилмаган.

Техник хусусиятлари

Тахминий ишлаш кўрсаткичлари:

  • Учиш масофаси: маълумотлар турли манбаларда турлича бўлиб – тахминан 450 км[16], 600 км[17], 1000 кмдан ортиқ ;
  • узунлиги: 8-9,5 м (3С14 учириш мосламаси ва ундан учирилган ракеталарнинг ўлчамлари асосида (ракета учириш учун 3С14 учириш мосламасини ўзгартириш талабларига жавоб бермайди)) [18] [19] [20] ;
  • тезлик: 8 М гача[21] [16] ;
  • Жанговор каллак билан биргаликдаги оғирлиги: 300-400 кг.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Источник: крейсер «Пётр Великий» в ходе модернизации получит гиперзвуковые ракеты“ (ру). ТАСС (2016-йил 19-феврал). — „… крейсер оснастят десятю пусковими установками 3С-14, коториэ смогут принимат ракети „Оникс“, „Калибр“ и „Циркон““. 2016-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 19-феврал.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Путин принял участие в церемонии выхода на службу фрегата Адмирал Горшков с цирконами“ (ру). Российская газета (2023-йил 4-январ). 2023-йил 4-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-январ.
  3. ↑ „Противокорабельная ракета «Циркон» разогналась до восьми скоростей звука“ (ру). ннм.ме. 2017-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 16-октябр.
  4. ↑ „Новейшая ракета РФ не оставит шансов ни одному кораблю – СМИ“. 2017-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 16-октябр.
  5. ↑ Cоопер 2018.
  6. ↑ „СМИ сообщили подробности испытаний гиперзвуковой ракеты «Циркон»“. Лента.ру (2017-йил 15-апрел). 2017-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 14-октябр.
  7. ↑ „Источник: ракету «Циркон» в конце года запустят с фрегата «Адмирал Горшков»“ (ру). ТАСС (2019-йил 12-март). 2019-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-ноябр.
  8. ↑ „В России успешно провели испытания новой гиперзвуковой ракеты «Циркон», не имеющей аналогов в мире“. Первый канал. 2017-йил 24-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 25-май.
  9. ↑ „ТҲААД“. www.астронаутих.cом. 2017-йил 18-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-март.
  10. ↑ „Арроw 2 Тҳеатре Баллистиc Миссиле Дефенcе Сйстем, Исраэл“ (эн-УС). Армй Течнологй. 2023-йил 20-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-март.
  11. ↑ Жоан Жоҳнсон-Фреэсе. „Wҳй Руссиа Кеэпс Мовинг Тҳе Фоотбалл Он Эуропеан Миссиле Дефенсе: Политиcс“ (эн-УС). Бреакинг Дефенсе (2013-йил 17-октябр). 2024-йил 17-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-март.
  12. ↑ Даве Мажумдар. „Ҳоw тҳе У.С. Навй ис Трйинг то Маке Чина'с 'Cарриэр-Киллер' Миссилес Обсолете“ (эн). Тҳе Натионал Интерест (2016-йил 16-декабр). 2020-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-март.
  13. ↑ „МДА - МДА Неwс Релеасес“. www.мда.мил. 2023-йил 16-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-март.
  14. ↑ „Гоогле Транслате“. wеб.арчиве.орг (2017-йил 10-май). 2017-йил 10-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-март.
  15. ↑ „Фрегаты России станут еще «зубастей». Чем «Адмирал Касатонов» превзошёл другие сторожевики“. 2020-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 21-июл.
  16. ↑ 16,0 16,1 Дмитрий Корнев, Роман Крецул. „Со скоростью гиперзвука: «Циркон» впервые прошёл комплексные испытания“. Известия (2020-йил 7-октябр). 2021-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 13-ноябр.
  17. ↑ „Путинс Зиркон-Ракете — счнеллер унд тöдличер алс эрwартет | СТЕРН.де“. 2019-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 25-март.
  18. ↑ „Комплекс 3К-22 Циркон / Циркон-С, ракета 3М-22 — СС-Н-33 | МилитарйРуссиа. Ру – отечественная воэнная техника (после 1945г.)“. милитарйруссиа.ру. 2017-йил 5-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 11-октябр.
  19. ↑ Рафаэль Фахрутдинов. „Новая ракета на новые вызовы“ (ру). Газета.Ру (2017-йил 15-апрел). 2018-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-ноябр.
  20. ↑ „Универсальные пусковые установки серии 3С-14 | Ракетная техника“ (ру). рбасе.неw-фаcториа.ру. 2017-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 11-октябр.
  21. ↑ „Источник: российская ракета «Циркон» достигла на испытаниях восьми скоростей звука“. ТАСС (2017-йил 15-апрел). 2017-йил 7-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 14-октябр.