Sirli masjid
Сирли масжид — Наманганда сақланиб қолмаган меъморлик ёдгорлик (ХИХ аср)[1]. Масжид тархига кўра номутаносиб бўлиб, тўғри тўртбурчак тархли, 2 устунли хонақоҳ (11,35 х 8,0 м) ва сатҳи ундан анча катта бўлган 2 томонлама қурилган айвондан иборат. Айвон ва хонақоҳ деворларига чўққисимон меҳроблар ишланган. Хонақоҳ безаксиз, аммо айвон турли нақшлар билан серҳашам безатилган (номи ҳам „сирли“ — сирланган, ҳалланган деган маънода). Айвон шифти ҳавозаси ва устунлар тепаси муқарнасли қошлар, рангоранг гулли нақшлар ва безакли поюстунлар билан зийнатланган. Деворларининг юқори томонлари энли ҳандасий нақшлар билан ҳошияланган. Айвон безагида халқ санъатининг энг гўзал намуналари, фарғоналик халқ усталарининг ижодий имкониятлари кенг намойиш этилган. Масжид олдидаги чор атрофи тўсилган ҳовлида тарҳи тенгтомонли ҳовуз (10,0 х 19,0), кекса чинор ва хом ғиштдан қурилган синчли бино бор.
| Сирли масжид | |
|---|---|
| Умумий маълумот | |
| Тури | Масжид |
| Манзили |
Наманган шаҳри, Қўқон кўчаси, 5-уй |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Қурилиши бошланган | ХИХ аср |
| Қурилиши тугаган | ХИХ аср |
| Эгаси | Давлат мулки |
| Техник ҳолати | |
| Материал | Пишган ғишт |
| Қаватлар сони | 1 |
Манбалар
- ↑ Улканбоева, Райҳона „Наманганда тарихий масжидни бузган қурилиш раҳбари қамоққа олинди“. қалампир.уз (2024-йил 16-июл). Қаралди: 2024-йил 1-сентябр.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |