Сирли орол
Сирли орол (франсузча: Л'Îле мйстéриэусе) ― Жулес Верненинг романи бўлиб, 1874-йилнинг августидан 1875-йилнинг сентабрига қадар ёзилган, сўнгра 1875-йилнинг ноябрида китоб ҳолида нашр этилган. Ҳетзел томонидан чоп этилган биринчи нашрда Жулес Фератнинг расмлари мавжуд. Бу роман Верненинг машҳур „Сув остига 80000 километр“ (1870) ва „Ин сеарч оф cастаwай“ (1867–68) романларининг давоми ҳисобланган, лекин асар мавзуси ушбу китобларнинг мавзусидан тубдан фарқ қилган. Дастлаб асар нашриёт томонидан рад этилган. Нашрдан олдин тўлиқ қайта кўриб чиқилган романнинг дастлабки ҳолати Шипwреcкед Фамилй: Мароонед wитҳ Унcле Робинсон деб номланган бўлиб, асарда Робинзон Крузо романининг таъсири борлиги яққол сезилган[2][3]. Верне ўзининг Годфрей Морган (франсуз. Л'Écоле дес Робинсонс,1882-йил) романида ҳам худди шундай мавзуга асосий эътиборини қаратган[4].
|
| |
| Асл номи | Л'Îле мйстéриэусе |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Жулес Верне |
| Таржимон(лар) |
Агнес Кинлоч Кингстон анд W. Ҳ. Г. Кингстон (1875) Степҳен W. Wҳите (1876) И. О. Эванс (1959) Лоwелл Баир (1970) Сидней Кравитз (2001) Жордан Стумп (2001) |
| Безовчи(лар) | Жулес Фéрат |
| Мамлакат | Франсия |
| Тил | франсузча |
| Қисмлар |
Тҳе Эхтраординарй Воягес #12 Cаптаин Немо #2 |
| Жанр(лар)и | Саргузашт, илмий фантастик[1] |
| Нашриёт | Пиэрре-Жулес Ҳетзел |
| Аввалгиси | Дунё бўйлаб 80 кун |
Сирли орол хронологияси 1866-йилда бошланган Сув остига 80000 километр асари билан мос келмайди. Чунки Сирли орол Америка фуқаролар уруши даврида ёзилган.
Сюжет
Америка фуқаролар уруши пайтида, беш ҳарбий асир Виргиниа штатининг Ричмонд қамалида водород билан тўлдирилган ҳаво шарида қочиб кетишган. Ҳаво шарида қочганлар Cйрус Смитҳ, Иттифоқ армиясида темир йўл муҳандиси; унинг собиқ қули ва содиқ издоши Неб (Небучаднеззарнинг қисқартмаси); Бонадвентуре Пенcрофф, денгизчи (унга фақат фамилияси билан мурожаат қилинган; Кингстон версиясида у Пенcрофт деб аталади); унинг асраб олган ўғли Ҳарберт Браwн (баъзи таржималарда Герберт деб аталади); ва журналист Гедéон Спилеттлар эди. Қочқинларнинг сўнггиси эса Cйруснинг „Топ“ лақабли ити эдиа.
Ҳаво шари бир неча кун давомида кучли бўронда қолиб кетган. Гуруҳ жарликлар билан ўралган, вулқонли, номаълум оролга қулаб тушган. Улар оролни Абраҳам Линcолн шарафига „Линcолн ороли“ деб аташади. Буюк муҳандис Смитнинг билими билан бу беш киши оролда олов, кулолчилик буюмлари, ғишт, нитроглицерин, темир, электр телеграф, гранитли уй деб аталувчи тош қоя ичидаги ғор уй ва ҳатто ўзлари „Бонадвентура“ деб номланган кемасига ҳам эга бўлишади. Энди улар ўзларини келгинди деб эмас, балки мустамлакачи деб ўйлай бошлаганлар.
Оролда бўлган вақтларида „колонистлар“ ёмон об-ҳавога чидашган ва Жуп (ёки Жордан Стумп таржимасида Жооп) деган орангутан Юпитерни хонакилаштиришган. Оролда қандайдир сир бор эди, у ҳаво шари қулаганидан сўнг Кирнинг омон қолиши, Топни дюгонгдан сирли қутқарилиши ва асбоб-ускуналар қутиси (қурол ва ўқ-дорилар, асбоблар) пайдо бўлиши учун жавобгар бўлган.
Бир куни гуруҳ денгиздан топиб олинган шиша ичидан яқин атрофдаги Табор оролидаги ҳалокатга учраган одамнинг хатини топиб олишади. Улар оролга ўз кемаларида бориб, Айтрон исмли инсонни қутқаришади. Аммо, Линcолн оролига қайтишда улар бўронда йўлларини йўқотиб қўядилар, бироқ, сирли оловли маёқ орқали ўз йўналишларини қайта топишади.
Айртоннинг собиқ ҳамроҳлари Линcолн оролига тасодифан етиб келишади ва оролни ўзлаштиришга ҳаракат қилишади. Қаҳрамонлар билан бўлган жангдан сўнг, қароқчилар кемаси портлаши натижасида сирли равишда вайрон бўлади. Олтита қароқчи омон қолади ва Айртонни ўғирлаб кетишади. Мустамлакачилар уни қидиришга чиқишганда, қароқчилар Ҳарбертни отиб, уни жиддий жароҳатлайдилар. Лекин Ҳарберт ўлимдан қутулиб омон қолади. Мустамлакачилар дастлаб Айртонни ўлдирилган деб тахмин қилишади. Мустамлакачилар Ҳарберт тўлиқ тузалиб кетгунга қадар шошилинч равишда Гранит уйига қайтишга ҳаракат қилганда, Ҳарберт безгак билан касалланади, аммо Гранит уйидаги столда сирли равишда пайдо бўлган бир қути хинин сулфат билан унинг ҳаёти яна сақлаб қолинади. Ҳарберт тузалиб кетгач, улар Айртонни қутқариб, қароқчиларни йўқ қилишга ҳаракат қилишади.
Бироз вақт ўтиб мустамлакачиларга орол Капитан Немонинг яширин бошпанаси ва „Наутилус“ кемасининг асосий порти эканлиги маълум бўлди. „Сув остида 80000 километр“ китобининг охирида гирдобга тушиб қолган „Наутилус“, гирдобдан қутилиш жараёнида барча экипаж аъзларидан ажраб, шу ерга келганлиги ойдинлашади. Асар бошидан бери уларга ёрдам бериб келаётган сирли ҳомий Капитан Немо эканлиги ҳам маълум бўлади.
Шундан сўнг, оролнинг марказидаги вулқони отилишни бошлайди ва оролни вайрон қилади. Жуп исмли орангутан ер ёриғига тушиб ҳалок бўлади. Немо томонидан вулқон отилиши ҳақида огоҳлантирилган мустамлакачи кишилар оролнинг денгиз сатҳидан юқорида қолган сўнгги қисмида бошпана топадилар. Уларни Айртонни қутқариш учун йўлга чиққан Дункан кемаси қутқаради. Қўшма Штатларга қайтгач, улар АҚСҲда янги мустамлака барпо этадилар ва бу лойиҳа Немо берган совғалар ҳисобига молиялаштирилади.
Инглиз тилида нашр тарихи
Асар Америка Қўшма Штатларида биринчи инглиз нашриёти Сcрибнер’с Монтҳлй журналида 1874-йил апрелидан бошлаб қисмларга бўлинган ҳолда чиқа бошлаган[5].1875-йилнинг сентабрида Сампсон Лоw, Марстон Лоw ва Сеарле Сирли оролнинг Британиядаги биринчи нусхасини Дроппед фром тҳе Cлоудс, Тҳе Абандонед ва Тҳе Сеcрет оф тҳе Исланд (195 000 сўз) номли уч жилддан иборат китоб ҳолида нашр қилганлар. 1875-йилнинг ноябр ойида Сcрибнер Сампсон Лоwнинг инглизча таржималаридан ушбу китобларнинг Америка нусхасини нашр этган. Иддао қилинган таржимон Кингстон 1870-йилларда бизнесдаги муваффақияцизликлар туфайли оғир кунларни бошдан кечирган болаларнинг саргузаштлари ва кема саёҳатлари ҳақида ҳикояларининг машҳур муаллифи бўлганлиги учун Сампсон Лоwни ушбу китобларнинг таржимони сифатида ёллаган. Бироқ, ҳозир маълумки, Сирли орол ва бошқа Жулес Верненинг романлари таржимони аслида унинг турмуш ўртоғи бўлган. Кингстон таржимасида қаҳрамоннинг исми „Смитҳ“дан „Ҳардинг“га ўзгартирилган; „Смитҳ“ Буюк Британияда жуда кенг тарқалган исм бўлиб, ўша пайтда қуйи синфлар орасида кўп фойдаланилган. Бундан ташқари, асарнинг кўплаб қисмлари қисқартирилган ёки бутунлай олиб ташланган, шунингдек, инглиз китобхонларини хафа қилмаслик мақсадида ўлим тўшагида ётган капитан Немонинг империализмга қарши фикрлари ҳам чиқариб юборилган. Бу таржима бир асрдан ортиқ вақт мобайнида асосий манба сифатида қўлланиб келинган.
1876-йилда Степҳен W.Wҳите таржимаси (175.000 сўз) биринчи марта Пҳиладелпҳиа шаҳридаги „Тҳе Эвенинг Телеграпҳ“ газетасининг саҳифаларида пайдо бўлган ва кейинчалик „Эвенинг Телеграпҳ Репринт Боок“ деб номланган. Ушбу таржима асл ҳикояга кўпроқ яқин бўлиб, капитан Немонинг ўлим саҳнасини қайта тиклаган, аммо ҳали ҳам Верненинг серегеҳон қандай ишлашини тасвирлаши каби баъзи қисмлар четда қолдирилган. ХХ асрда яна иккита қисқартирилган таржима пайдо бўлган: Фитзрой Эдитион И. О. Эванс томонидан қисқартирилган (90,000 сўз) ва Мйстериоус Исланд Лоwелл Баир томонидан қисқартилган (90,000 сўз).
1965-йилда нашр этилган Cомплете анд Унабридгед Cлассиcс Сериэс CЛ77 дан ташқари, 2001-йилгача Сидней Кравитзнинг расмли версияси (Wеслеян Университй Пресс) „Рандом Ҳоусе Модерн Либрарй“ томонидан нашр этилган Жордан Стумпнинг янги таржимаси билан деярли бир вақтда пайдо бўлганидан кейин бошқа қисқартирмаган таржималар пайдо бўлмаган. Кравитз шунингдек, Шипwреcкед Фамилй: Мароонед Wитҳ Унcле Робинсонни 2011-йилда Шимолий Америка Жулес Верне Жамияти ва БеарМанор Фиcтион томонидан нашр этган.
Манбалар
- ↑ Cанаван, Геррй (2018). Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Сcиэнcе Фиcтион. Cамбридге Университй Пресс. ИСБН 978-1-31-669437-4
- ↑ Крйстек. „Жулес Верне: Ан Аутҳор Бефоре Ҳис Тиме?“. Тҳе УнМусеум (2002). 2010-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-ноябр.
- ↑ Боокс ин Ревиэw: Неw Эдитионс оф "Cлассиc" СФ 29 ДеПауw Университй Жулй 2002 арчивед фром тҳе оригинал он 2007-10-05 ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20071005052108/ҳттп://www.депауw.эду/сфс/бирс/бир87.ҳтм. Қаралди: 2024-10-16.Сирли орол]]
- ↑ Наш. „Écоле дес Робинсонс (Л') – 1882“. ЖулесВерне.cа (2001-йил 27-ноябр). Қаралди: 2024-йил 3-ноябр.
- ↑ Верне, Жулес (Април 1874). „Тҳе Мйстериоус Исланд“. Сcрибнер'с Монтҳлй. 7-жилд, № 6. 722–734-бет.