Мирзо Сирожиддин Ҳаким

ХХ аср бошларида Ўрта Осиё ерларида, жумладан, Бухорода ҳам жадидчилик ҳаракати авж олди. Унинг асосий мақсади мамлакат мактаб ва таълимини ислоҳ қилиш, янги матбуот ва адабиётларни тарқатиш, сиёсий ва маданий маданиятни шакллантиришдан ва асосийси халқни уйг`отишдан иборат эди. Жадидчилик ҳаракатининг машҳур намояндаларидан бири, “Ёш Бухороликлар” ҳаракати а`зоси,  ўз даврининг энг кўзга кўринган, билимдон кишиларидан бири атоқли савдогар, сайёҳ ва доктор Мирзо Сирож Ҳаким эди.

Мирзо Сирож 1877-йил 23-октабрда Бухоронинг Исмоилхўжа маҳалласида сарроф ва савдогар оиласида туғилган. Унинг отаси ҳожи Абдуррауф Мирзохурд жуда бой ва Бухорода таниқли шахс эди. У ёлғиз ўғлининг та’лим олишини, фаолиятини давом эттиришини орзу қиларди. Шу боис у беш ёшиданоқ ўғлини илм-фанга, сан’атга йўналтиришга алоҳида э’тибор берган. Ёш Сирожиддин мактаб ва мадраса илмларини ўргангач, устозлари қўлида ахлоқ, тарих, адабиёт, арифметика, география, математика, форс, турк, араб, рус, франсуз тилларини пухта ўрганди. Шу билан бирга, у ше’риятга меҳр қўйди, унинг форси ше’рлари Бухоро адабий доираси томонидан яхши кутиб олинди. У вояга еткач дастлабки фаолиятини отасининг кичик бир саррофлик до`конида бошлаб кейинчалик о`зи мустақил равишда пахта савдоси билан шуг`улланган.

У иш юзасидан Марғилон, Андижон, Жиззах, Тошкент, Чимкент, Жамбул каби шаҳарларга кўп саёҳат қилади, маҳаллий турмуш тарзи билан танишади. Мирзо Сирож Садриддин Айний ва Мунзим тавсияси билан Садри Зиё хонадонида ўз даврининг машҳур китоби – Аҳмад Донишнинг “Наводир-ул-вакоэ”си билан танишади. Қори Раҳматуллоҳи Возеҳнинг “Савонеҳ-ул-масолик ва фаросих-ул-мамолик”(“Ё`лларнинг қулайликлари ва мамлкатларнинг масофалари”) (1887) асарини ўқиш ва турли хил савдогар ва саёҳатчилардан Россия империяси, Усмонлилар давлати, Эрон, Ҳиндистон, Афг`онистон ва айниқса Европа мамлакатлари ко`п ма`лумотларни эшитиши ёш Сироджидин қалбида саёҳат орзусини уйғотади. Мирзо Сирож 1902-1909-йилларда Европанинг кўплаб мамлакатларида, хусусан, Австрия, Венгрия, Болгария, Сербия, Франсия, Буюк Британия, Италия, Германия, Россия, Полша ва Эрон каби Шарқ мамлакатларида савдо қилган. Афғонистон, Туркия, Арабистон, Ҳиндистон ва бошқаларга саёҳат қилган. Мирзо Сирож 1902-йил 5-июнда Бухорода учрашган Австрия шаҳзодасининг таклифини бажариш баҳонасида Европага олти ойлик сафарга отланади. Туркман чўли орқали Красноводскка, у ердан Каспий денгизи бўйлаб Бокуга, у ердан Тифлис ва Батумига боради. Қора денгиз орқали Туркияга келиб, Самсун ва Истанбул шаҳарларини айланиб чиқади. У ердан София, Будапешт, Вена, Берлин, Париж, Лондон, Берн, Марсеилле, Милан, Варшава, Москвага боради ва Рязандан темир йўл орқали Бухорога қайтади.

Мирзо Сирожнинг иккинчи сафари 1903 йилнинг март ойида бўлган. Бу сафар у Эроннинг бир қатор шаҳарлари, жумладан Машҳад, Нишопур, Сабзаворга саёҳат қилиб, 1905-йил 16-июнда ватанига қайтиб келади. Бу сафар давомида у Сабзавор шаҳрида саккиз ой қолади. Кейин Ҳирот, Кобул ва Мозори Шарифдан о`тади. Сабзавор шаҳри ҳақида шундай дейди: “Сабзавор Хуросоннинг қудратли ва обод шаҳарларидан биридир. Шаҳар ҳавоси жуда ёқимли. Хуросоннинг бошқа шаҳарларига нисбатан тоза ва озода. Сабзаворда буғдой, арпа, пахта кўп. Пахта ва жун савдоси ҳам юқори. Кўплаб маҳаллий ва хорижий корхоналар мавжуд. Сабзавордаги савдогарларнинг аксарияти ғарбликлар. Табризда ҳам йирик бизнеслари бор. Улар ғалла, ёғ ва шакар, чой ва бошқаларни сотадилар, пахта ва жун сотиб оладилар. Сабзавор пахтаси Хуросоннинг бошқа шаҳарларидан афзалдир”. Эроннинг бошқа бир шаҳри Машҳадда Мирзо Сирож бизнес билан шуғулланишини айтади: “Машҳадда кўпроқ сайр қилдим, охири зерикиб ҳам кетдим ва бир иш билан шуғулланишим кераклигини англадим. Ўзимдаги пул, Қўқондаги тижорат моллари ва Хитой банкининг билетлари ва бошқаларини келтириб, бу ерда арзон бўлган пахта ва териларни сотиб олдим. Олган нарсаларимни Сабзавор, Нишопур ва бошқа ҳудуддан келган тижоратчиларга бердим, шу баҳона Нишопурга ҳам бориб сайр қилдим”.

Мирзо Сирож 1905-йил июлидан 1909-йил охиригача давом этган учинчи сафари чоғида Эрон, Афғонистон ва Ҳиндистоннинг қатор шаҳарларида бўлади. Эронда 1905-1911 йиллардаги инқилобнинг бевосита гувоҳи бўлган. 1903-йилда Эрондаги машҳур Теҳрон тиббиёт коллежи (ҳозирда Теҳрон тиббиёт университети)га ўқишга киради. Уни тамомлаб, коллежда ўқитувчилик ва Мозандарон касалхоналарининг  бирида врачлик фаолиятини олиб боради. Тез орада, Эронда “Доктор Мирхон” номи билан машҳур бўлади. Кўп вақт ўтмай, унинг довруғини эшитган Афғонистон амири Ҳабибуллахон Мирзо Сирожиддинни ишга таклиф этади, у ерда "Доктор Собир" номи билан фаолият юритиб шуҳрат қозонади.

Мирзо Сирож 1909-йил декабр ойида ватанига қайтгач, Бухорода европача касалхона очади ва одамларни янгича даволашга киришади. Турли мамлакатларга саёҳат қилиш, ривожланган давлатларнинг тараққиётини кўриш, матбуоти билан танишиш, бошқа халқлар маорифчиларининг асарларини ўқиган Мирзо Сирожиддининг қалбида о`з юртини таназзулдан қутқариш ва халқни ма`рифатли қилиш орзусини уйг`отади. Шунинг учун у “Ёш Бухороликлар” ҳаракатининг фаол иштирокчиси бо`лади.

Мирзо Сирожиддин узоқ йиллик сафарлари давомида кўрганлари ва хотираларини “Туҳафи аҳли Бухоро” (“Бухоро аҳлининг туҳфалари”) номли асарида содда ва равон тилда ҳикоя қилиб қолдирган. 1910-йилда муаллиф  асарни қўлёзма нусхасини ёзиб тугатган ва 1912-йилда эса Когон босмахонасида тошбосма нусхаси нашр этилган. Асарнинг қўлёзма нусхаси форс тилида европа қоғозида ёзилган. Жами бўлиб, 193 саҳифани ўз ичига олади, унинг ўлчами 13х20, яхши ҳолатда, кириш ва хотимаси билан тўлиқ сақланган.

Мирзо Сирож нафақат ажойиб шоир ва ёзувчи, балки моҳир публицист ва журналист ҳам эди.[1] У биринчи тожик тилидаги газета «Бухоро шариф»нинг асосчиларидан бири бўлиб, унинг саҳифаларида ижтимоий характердаги ше’р ва мақолалари билан чиққан. Бу газета 1912-йилда Бухоролик яна бир ма`рифатпарвар Мирзо Муҳйиддин билан биргаликда Когон(Янги Бухоро)да чоп этилган. Миржалол Юсуфзода муҳаррирлиги остида 1912-йилнинг 14-июлига қадар ҳафтада бир марта, кейинчалик эса ҳафтада тўрт марта нашр этилади. 1912-йилнинг июлидан “Бухорои Шариф”га илова тарзида эски ўзбек (туркий) тилида “Турон” газетаси нашр қилина бошланди. “Турон” дастлаб илова тарзида ҳафтада икки марта чоп этилган, ўша йилнинг сентябридан эса мустақил нашр сифатида фаолият юрита бошлаган. Ҳар икки газета 2600 (“Бухорои Шариф” — 800, “Турон” — 1800) нусхада нашр этилган. “Бухорои шариф” газетаси орадан бир йил ўтиб, 153-сонидан  сўнг ёпиб қўйилади. Мирзо Сирожиддин “Бухорои Шариф”нинг илк сонларидан бошлаб “Ҳаким Бухорий” тахаллуси билан мақолалар э'лон қилиб боради. Масалан, “Рўзноманинг ба'зи фойдалари” мақоласида газеталар халқ дунёқарашини ўзгартириши, китоб мутолааси, қандай яшашни ўрганиш, дунё янгиликлари ва халқлари аҳволидан хабардор бўлиш учун энг муҳим восита эканини очиб ¬ беради. Мирзо Сирожиддиннинг маснавий усулида ёзган “Ёд бод” (“Ёдда бўлсин”) номли ше'ри 1913-йилда “Ойна” журналининг 2-сонида чоп этилади. Ше’р ва мақолалари Эроннинг “Навбаҳор” ва “Тус”, Туркистоннинг “Самарқанд” газетаси ва “Ойна” журналида ҳам чоп этилган

Муаллиф ўз чиқишларида тарихий тафаккурни шакллантириш масаласига алоҳида э'тибор қаратади. Алломалар юрти бўлган Марказий Осиёда илм нуфузи пасайиб кетгани, аҳолини саводли қилишдаги камчиликлар ва та'лим тизимидаги муаммоларни жиддий танқид қилади. Буюк аждодларимизга муносиб авлод бўлиш учун тарихдан тўғри сабоқ чиқаришимиз, илм-фанни ривожлантириш, китоб ўқиш лозимлигини баён этган. Шунингдек, “Ҳифз-ус-сиҳҳат” сарлавҳаси остида тиббиёт ва саломатликка оид 30 дан ортиқ қимматли мақолалар э’лон қилган.

Мирзо Сирож “Бухорои Шариф” нашри орқали бир қанча жадид арбоблари, жумладан Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдуррауф Фитрат, Абдулқодир Муҳйиддинов билан яқиндан танишди.

Мирзо Сирож 1913-йилда тўртинчи марта саёҳат қилади, лекин йўлда унинг касаллиги кучайиб, 1913-йил 21-декабрда Эроннинг Рашт шаҳридан Бухорога қайтиб келади ва бир ёш ўғил бир қизча отаси унда 1914-йил январ ойи ўрталарида сил касаллиги туфайли вафот этади. “Ойина” журнали бош муҳаррири Маҳмудхўжа Беҳбудий Мирзо Сирож вафотидан сўнг ўзининг мажалласида “Зийўи алим” ("Аччиқ йўқотиш") деган мақолани чоп этиб та'зия билдиради. Шунингдек, Мирзо Сирож вафоти муносабати билан “Ойна” журналининг 14-сонида Садриддин Айнийнинг қайг`ули марсияси чоп этилади.

Хулоса қилиб айтганда, ХХ аср бошларида Бухоро амирлигида яшаб ижод қилган Мирзо Сирожиддиннинг ма'рифатпарварлик қарашлари ва унинг “Туҳафи аҳли Бухоро” асари комил инсон тарбиясида муҳим ўрин эгаллайди.



Адабиёт

  • Қори Раҳматуллоҳ Бухорий [Возеҳ], Туҳфат ул аҳбоб фи тазкират ул аҳбоб, Бухоро, 2001; Низомиддинов И., Сайёҳларнинг ёзганлари, Тошкент, 1960.
  • Мирзо Сирожиддини Хаким. Туҳафи аҳли Бухоро. – Душанбе: «Ирфон», 1984.
  • Иноятов.С. Матбуотчи, табиб ва жаҳонгашта сайёҳ// Бухоронома. 50 сон.- Бухоро, 2020.
  • Д.Жамолова. Аҳмад Донишнинг вориси// Тафаккур. 2 сон-Тошкент, 2018, 86-87 бетлар
  • Зийўи алим// Ойна. 12 сон.- Самарқанд, 1914, 291-292 бетлар.