Siroj Sahobiddinov
Сирож Саҳобиддинович Саҳобиддинов (1906 — Тошкент — 1994) — ботаник олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1970), профессор (1958). Ленинград университетини тугатган (1932). Ўрта Осиё университети биология факултети ассистента (1932—36), доценти (1936-йилдан). Ўзбекистоннинг ўсимлик бойликларини қидирув экспедицияси бошлиғи (1932—49), Андижон ўқитувчилар институти табииёт кафедраси мудири (1940—46), Ўзбекистон Фанлар академияси Ботаника институтида катта илмий ходим (1946—50), Фарғона педагогика институти ботаника кафедраси мудири (1950— 1984). Илмий ишлари Ўрта Осиё ёввойи доривор ўсимлари ҳамда ўсимликлар систематикасига оид. Ботаника герминларини илмий асосда ишлаб чиқишга муайян ҳисса қўшган.
Манбалар
- Дикорастушие лекарственниэ растения Средней Азии, Т., 1948; Ўрта Осиё фойдали ва зарарли ўсимликларининг илмий ва маҳаллий номлари луғати Т., 1953; Ўсимликлар систематикаси [2нашри|, 1—2 ж.лар, Т., 1957-66.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |