Sirojiddin Rahmatullayev
Сирожиддин Рихситиллаевич Раҳматуллаев (1953-йил, 2-январ, Тошкент вилояти ҳозирги Зангиота тумани) — ёғоч ўймакори, Ўзбекистон халқ устаси (2003). Бенков номидаги республика рассомлик билим юртини тугатган (1978). 1978-йилдан „Ус то“ бирлашмасида уста; иш фаолиятини Ортиқ Файзуллаев ижодий гуруҳида бошлаган. Раҳматуллаев халқ амалий санъати анъаналарида лаган, лавҳ, кутича ва бошқа бадиий буюмлар яратди, республика ва хориждаги кўплаб маъмурий, маданий бинолар интерерларини безади. Темурийлар тарихи давлат музейи, Туркистон саройи, Ўзбек миллий академик драма театри ва бошқа бинолар учун маҳорат билан тайёрлаган эшиклари ва нақшлари диққатга сазовор. Раҳматуллаев асарлари республика ва хорижий кўргазмаларда юксак баҳоланган[1].
| Сирожиддин Раҳматуллаев |
|---|
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |