Сирожиддин Сайфиев (1982-йил 20-август – 2019-йил 20-феврал) – ярим ҳимоячи сифатида ўйнаган ўзбекистонлик собиқ профессионал футболчи. Фаолиятининг асосий қисмини Самарқанднинг „Динамо“ клубида ўтказган.

Сирожиддин Сайфиев
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 20-август 1982-йил
Таваллуд жойи Самарқанд,
Ўзбекистон ССР
Вафот санаси 20-феврал 2019-йил(2019-02-20)
(36 ёшда)
Вафот жойи Самарқанд,
Ўзбекистон
Бўйи 1,73 м
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2001—2005 Динамо 107 (5)
2006 Тараз 3 (0)
2007—2008 Шўртан 47 (6)
2009—2014 Динамо 120 (15)
Миллий терма жамоа
2008 Ўзбекистон 1 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Сирожиддин Сайфиев профессионал фаолиятини 2001-йилда ўзининг туғилган шаҳри „Динамо“ жамоасида бошлаган. „Динамо“ таркибида Сайфиев 2005-йилгача тўп сурган ва шу вақт ичида у 107та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган. 2006-йилда у Қозоғистоннинг „Тараз“ клуби билан шартнома имзолаган, бироқ бу жамоа таркибида бор-йўғи учта ўйин ўтказган. 2006-йил охирида у „Тараз“ билан шартномани бекор қилиб, Ўзбекистонга қайтган.

2007-йил бошида „Шўртан Ғузор“ жамоаси билан шартнома имзолаган. „Шўртан“ таркибида Сайфиев икки мавсум тўп сурди ва шу вақт ичида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган. 2009-йилда у ўзининг туғилган клуби „Динамо“га қайтган. Сирожиддин Сайфиев клубнинг содиқ футболчиларидан бири бўлиб, у „Динамо“ таркибида 200 дан ортиқ ўйин ўтказган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 2008-йилда битта ўйин ўтказган. 2014-йилда у „Динамо“ таркибида жиддий жароҳат олди[1][2]. Кейинчалик унга саратон ташхиси қўйилган[3][4][5]. 2019-йилнинг 20-февралида узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этган[6][7]. Сирожиддин хотирасига ҳар йили „Сирожиддин Сайфиев хотира турнири“ ўтказиб келинмоқда[8][9][10].

Манбалар

Ҳаволалар