Сирожиддин Саййид (асл исм-шарифи Саидов Сирожиддин Салоҳович, 1958-йил 30-октабр, Сариосиё тумани Кундажувоз қишлоғи) – шоир.

Сирожиддин Саййид
Саидов Сирожиддин Салоҳович
Файл:Сирожиддин Саидов.жпг
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1958-йил 30-октябр (1958-10-30) (68 ёш)
Кундажувоз қишлоғи, Сариосиё тумани, Сурхондарё вилояти
Фуқаролиги Sovet Ittifoqi→ УЗБ
Миллати ўзбек
Сиёсий партияси ЎзЛиДеП
Касби шоир
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeni

Таълим

1979-йилда Тошкент университетининг журналистика факултетини тугатган.

Қилган ишлари

„Тошкент оқшоми“ (1980—89), „Ўзбекистон адабиёти ва санъати“ (1989—90; 1991—96) газеталари ва „Муштум“ журналида (1990—91) адабий ходим, бўлим мудири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқарув раиси ўринбосари (2001—03), биринчи ўринбосари (2003—2018), 2018-йилдан Ўзбекистон ёзувчилари уюшмасининг раиси сифатида фаолият олиб боради.

Сиёсий фаолияти

2020-йил 18-январда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сирожиддин Саидовни Олий Мажлис Сенатори этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди[1].

2020-йил 11-сентабрда ЎзЛиДеП сиёсий кенгашига тасдиқланди[2].

Ижоди

Илк шеърлар тўплами – „Руҳим харитаси“ (1985). Шундан кейин унинг „Салқин ҳарсанглар кафтида“ (1987), „Севги мамлакати“ (1989), „Асрагил“, „Меҳр қолур, муҳаббат қолур“ (1990), „Куйдим“ (1994), „Ватанни ўрганиш“ (1996), „Ватан абадий“ (2001) ва бошқа тўпламлари нашр этилган. Сирожиддин Саййид шеъриятида ўзбек мумтоз шеърияти анъаналари билан бирга халқ оғзаки ижодига хос хусусиятлар – халқчиллик, соддалик, тилнинг ширалиги, Сурхондарё шевасига хос лексик ва мусиқий товланишлар етакчилик қилади. Шунинг учун унинг аксарият шеърлари ашулага айланган. Айни пайтда Сирожиддин Саййид ўз ижодида ўзбек шеъриятининг сўнгги бадиий ютуқларини ўзлаштирган ҳолда ҳозирги воқеликда ва кишиларнинг руҳий оламида юз бераётган ўзгаришларни акс эттирмоқда.

Мукофоти

  • 1999-йилда „Дўстлик“ ордени
  • 2006-йилда „Ўзбекистон Республикаси халқ шоири“[3].
  • 2021-йилда „Меҳнат шухрати“ ордени[4].
  • 2025-йилда „Эл-юрт ҳурмати“ ордени[5].

Манбалар

  1. ↑ „О назначении членов Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан“ (ру). пресидент.уз. 2021-йил 21-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 21-май.
  2. ↑ „Члены Политического Совета УзЛиДеП“. О'зЛиДеП. 2021-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-май.
  3. ↑ „О награждении в связи с пятнадцатилетием независимости республики Узбекистан, группы работников науки, образования, здравоохранения, культуры, искусства, духовности и просветительства, средств массовой информации и других социальных сфер“ (русский). 2021-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-август.
  4. ↑ „Указ Президента Республики Узбекистан от 24 августа 2021 года «О награждении в связи с тридцатилетием государственной независимости Республики Узбекистан группы работников сфер науки, образования, здравоохранения, спорта, литературы, культуры, искусства и средств массовой информации»“. 2021-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-август.
  5. ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“. пресидент.уз (2025-йил 25-август). Қаралди: 2025-йил 26-август.