Sirroz
Сирроз (юн. йггпоз — сарғиш, малла ранг) — паренхиматоз аъзолар (жигар, ўпка, буйрак ва бошқалар) бириктирувчи тўқималарининг зўр бериб ўсиши оқибатида чандиқланиб бужмайиши ва шаклининг ўзгариши. Жигар сиррози кўпроқ учрайди. Аслида сирроз номи ҳам касалланган жигарнинг сарғиш тусга киришидан олинган. Буйрак (нефроцирроз), ўпка (пневмоцирроз) ва бошқа аъзолар ҳам Сирроз билан касалланади. Сирроз юқумли касалликлар, интоксикация, моддалар алмашинувининг бузилиши, турли хил яллиғланиш оқибатида келиб чиқади. Сирроз бўлган аъзода дистрофик ўзгаришлар (қаранг Дистрофия) ва некроз (тўқиманинг ўлиши) пайдо бўлади. Паренхима ўлган жойда бириктирувчи тўқима ўсиб, чандиқланади, бетартиб регенерация ўчоклари ҳосил бўлади. Аъзо, одатда кичрайиб (катталашуви ҳам мумкин), қаттиқлашади ва юзаси ғадир-будур бўлиб қолади (яна қаранг Склероз).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |