Сиртлонсимон ит (Лйcаон пиcтус) — бўрисимонлар оиласига мансуб сут эмизувчи ҳайвон. Уругнинг ягона тури. Гавдаси енгил, боши йирик, қулоклари катта, думи юнгдор. Танасинингуз. 76— 100 см, думи 30—40 см, бал. 60 см га яқин. Жуни сийрак, оқ, қора ва сариқ олабулатусда. Оёқлари узун, 4 бармокли. Африканинг дашт ва саванналарида яшайди. 6—8 та бола туғади. Туда бўлиб антилопалар, қўйлар ва бошқа туёқли ҳайвонларни овлайди. Халқаро Қизил китобга киритилган.