Sirtordush
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Сиртордуш, шиеянто, сиеянто, сеянто — қадимги туркий қабила. Хитой манбаларида теле деб номланган қабилалар бирлашмасига кирган. ВИИ асрнинг ўрталарига қадар Марказий Осиёдаги туркий кабилалар орасида катта нуфузга эга бўлган. Қадимда сир ва тордуш қабилалари ёнмаён яшаган. Улар ўртасида ҳукмрон бўлиш учун курашлар натижасида сир қабиласи ғолиб чиқиб тордушларни ўзига қўшиб олган. Шу тариқа С. этноними пайдо бўлган. С.ларнингтили, урфодати, қуроляроғлари, қатто ҳарбий ва маъмурий тузумлари Турк хоқонлигинп ташкил этишда етакчи бўлган турк (тужюэ) қабиласидан фарқ қилмаган. С.лар ВИИ аср бошигача Ғарбий турк хоқонлиги, 621 йилдан Шарқий турк хоқонлиги тасарруфида бўлган. Мустақилликка интилган С.ларнинг катта қисми илгари яшаган жойлари — Тангритогетакларини тантаб Шимолий Олтойдаги Ибор тоғлари (хитойча Танханшан) шим.идаги ерларга кўчиб келиб Сиртордуш хонлигинк барпо этганлар. ВИИ аср ўрталарида С. уйғурларга қўшилиб кетган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |