Сиссития (συσσίτια συσσίτια, „бирга овқатланиш“), Қадимги Греция, айниқса Дорийлар орасида — фуқаролар учун ташкил этилган бирга овқатланиш маросимлари, кўпроқ Крит ва Спартада машҳур ҳамда Мегара ва Коринфда ёдга олинади. Халқ қаҳрамонларининг қўшма байрамлари ҳақида Ҳомер ҳам ёзган. Бундай маросимлар спарталикларда фидитиялар, Критда эса — андриялар деб аталган.

Бундай йиғинларда иштирок этиш ҳар бир фуқаронинг бурчи бўлиб, ундан бош тортганлиги учун ҳатто шоҳга ҳам жарима солиниши мумкин эди.

Плутархга кўра, „ҳар бир меҳмон ҳар ойда бир медим арпа уни, саккиз ҳой шароб, беш минг пишлоқ, икки ярим минг анжир ва ниҳоят, гўшт ва балиқ сотиб олиш учун озгина пул олиб келган“ [1]. Энг машҳур овқатлардан бири қора атала эди.  Аристотелга кўра эса[2] камбағаллар учун ўз ҳисобларидан бундай ўрнатилган ҳиссани қўшиш ва ундан ташқари қолган ҳўжаликларини сақлаб туриш осон эмас" эди. Критда умумий овқатланиш йиғинлари учун маблағни давлат ажратган.

Кўплаб антик давр муаллифлари ёш спарталикларнинг тарбияси ва уларни полиснинг қадриятларига ўргатиш учун бундай қўшма байрамларнинг катта аҳамиятга эга бўлганлигини қайд этадилар.

Манбалар

  1. ↑ Плутарх. Ликург 12
  2. ↑ Аристотел. Политика ИИ 6, 1271а 26-31