Sista
Систа (юнонча: пуфак) — кўпчилик бир ҳужайрали организмларнинг вақтинчалик яшаш шакли; муҳофаза қобиғи. Бир ҳужайрали ҳайвонлар (айрим хивчинлилар, сохта оёқлилар, споралилар, инфузориялар)да тиним даври ва кўпайиш Систаси бўлади. Тиним даври Систаси ноқулай шароит (қурғоқчилик, совуқ)да ҳосил бўлади. Паразит бир ҳужайралилар Систаси уларни ташқи муҳит орқали бир организмдан иккинчисига ўтишини таъминлайди. Бундай Систа бир неча йил сақланиб крлади. Кўпайиш Систаси қисқа вақт давомида ҳосил бўлади; бу вақт давомида систа ичидаги организм бўлиниб, бир неча организмни ҳосил қилади.
Ўсимликлар ва замбуруғларда Систа кўпчилик бир ҳужайрали сувўтлар (перидинен хризомонадлар, эвгленалар ва бошқалар)да ҳамда хитридиевсимон замбуруғларда бор. Систа ҳужайра девори қалинлашуви натижасида, кўпинча об-ҳаво ёмонлашганда ҳосил бўлади. Қулай шароит бўлиши билан систа пусти ёрилиб, организм ўса бошлайди.
Бактерияларда Систа грамманфий бактериялар (азотобактер, спирохеталар ва бошқалар)нинг анабиотик даврга утиши билан боғлиқ. Бактериялар Систасининг ҳужайра девори калинлашган; радиация ва қурғоқчиликка чидамли. "Систа" термини микробактериялар мевали танаси махсус қисми — миксоспоралар тўпламига нисбатан ҳам қўлланади (яна қаранг Бактериялар, Бир ҳужайралилар)[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Систа“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (С-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |