Систематика (юн. сйстематикос — тартибга солинган) — биология бўлими. Ҳозирги мавжуд бўлган ва қирилиб кетган организмларни тавсифлаш, рўйхатга олиш ва таксонлар бўйича тасниф қилиш билан шугулланади. Систематика биологиянинг барча бўлимлари, айниқса, эволюцион таълимот маълумотларига таянади; копчилик биология фанлари учун асос бўлади. Айрим ҳолларда таксономия тушунчаси ҳам Систематиканинг синоними сифатида ишлатилади. Тасниф қилишда организмларни тавсифловчи айрим хусусий белгилар (морфологик, физиологик, биокимёвий, экологик ва бошқалар) эмас, балки уларнинг мажмуасидан фойдаланилади. Организм учун хос хусусиятлар қанчалик кўпроқ инобатга олинса, систематик бирлик организмлар ўртасида қариндошликни, яъни уларнинг келиб чиқишидаги умумийликни шунчалик аниқ ифодалайди. Мас, акулалар билан кицимонларнинг ёки қушлар билан кўршапалакларнинг айрим тузилиш белгилари ўхшаш бўлишига қарамасдан улар ҳар хил систематик гуруҳлар (синфлар)га мансуб. Бу ҳайвонларнинг барчаси хордалилар типига киради. Шунинг учун барча хордалилар ўртасида муайян ўхшашлик мавжуд.

Организмларни тасниф қилишга уриниш қад. тарихдан маълум (Аристотел, Теофраст ва бошқалар); лекин фақат Ж.Рей (1686—1704-йил) ва, айниқса, К. Линней (1735-йилдан бошлаб) ишлари натижасида илмий Стансияга асос солинди. Ва турни икки ном билан аташни ҳам К.Линней фанга киритган Мас,(тур ва туркум, ҳайвонларда тйр ва уруг) бу бинар наменкукатура дейилади Дастлабки илмий Стансия организмларнинг фақат ташқи тузилишига асосланган бўлиб, улар ўртасида қариндошлик муносабатлари инобатга олинмаганлигидан сунъий Систематика ҳисобланади. Ч. Дарвин таълимоти Систематикага эволюсион мазмун берди. Эволюсион таълимотнинг яратилиши билан Систематикада организмлар ўртасидаги генеологик муносабатлар асосий ўринни эгаллай бошлади; сунъий Систематиканинг ўрнини табиий Систематика эгаллади.

Систематикада эволюсион йўналиш билан бирга кладистик (филогенетик) ва санокли (фенетик) йўналиш ҳам мавжуд. Кладистик метод ёрдамида алоҳида шохларнинг филогенетик шажарадан ажралиб чиқишига биноан таксонлар даражаси аниқланади. Бу методда айрим гуруҳлардаги эволюцион ўзгаришлар миқёси инобатга олинмайди. Мас, кладистик метод бўйича сут эмизувчилар мустақил синф бўлмасдан, судралиб юрувчиларнинг битта таксони ҳисобланади. Санокли, яъни ракамли Систематикада организмларнинг ихтиёрий олинган кўпчилик белгилари математик йўл билан таҳлил қилиниб, ҳар бир белгига алоҳида аҳамият берилади. Тасниф алоҳида олинган организмларнинг бирбиридан фарқ қиладиган белгиларига асосланиб тузилади. Систематиканинг энг асосий методи солиштирмаморфологик метод ҳисобланади. Ҳозирги Систематикада янги методлар, мас, электрон микроскопия, кариосистематика (хромосома аппаратининг тузилиши) ҳам қўлланади, ХХ асрнинг ўрталаридан бошлаб, Систематикада биокимёвий маълумотлар (хемосистематика)дан ҳам фойдаланила бошланди. Организмлардаги асосий оқсиллар молекуласида аминокислоталарнинг, ДНК ва р-нК молекулаларида нуклеотидларнинг кетма-кетлигини ўрганиш (геносистематика) Систематикани қўшимча маълумотлар билан бойитади. Ҳайвонлар Систематикасида этология (хаттиҳаракатлар)га оид маълумотлар айниқса муҳим аҳамиятга эга. Янги методларнинг қўлланиши ва турнинг популяция таркиби ўрганилиши Систематикада янги даврни бошлаб берди.

Ҳар қандай тирик организмни ўрганиш учун аввало унинг бошқа организмларга нисбатан ўрнини ва улар билан филогенетик муносабатларини аниқлаш лозим. Турлар ўртасидаги систематик муносабатлар тўғрисида тасаввурга эга бўлиш генетик ва биокимёвий тадқиқотлар учун ҳам зарур. Систематика айниқса бир вақтнинг ўзида кўплаб турлар билан тадқиқот олиб бориладиган экология ва биогеография соҳасидаги тадқиқотларда муҳим аҳамиятга эга. Стратиграфия ва геохронология ҳам аввало қазилма ҳайвонлар ва ўсимликлар Систематикасига асосланган. Систематика тирик табиатни муҳофаза қилишни ташкил этишда бениҳоя катта аҳамиятга эга (яна қаранг Организмлар системаси).

Адабиёт

  • Молекулярниэ основи геносистематики, М., 1980; Принсипи экологической систематики, перевод с английского, М., 1971.