Sisterna
Систерна (лот. — сув ҳавзаси, ҳовуз) — суюкликлар, суюлтирилган газлар, тўкиладиган маҳсулотлар (нефт маҳсулотлари, сут, ун, семент ва бошқалар) ни сақлаш ёки ташиш учун мўлжалланган сунъий берк идиш. Бетон, темир-бетон, пўлат, алюминий қотишмалари ва бошқа материаллардан ясалади. С.нинг муқим (стационар), Кучма, ер устига ўрнатиладиган ёки ер тагига кўмиладиган турлари бор. С. унда сақланаётган ёки ташилаётган маҳсулотларнинг сифатини назорат қилиб туриш учун мўлжалланган асбоблар, маҳсулотларни куйиш ёки бўшатиш қурилмалари билан жиҳозланади. Кучма С. автомобиллар, тракторлар, темир йўл вагонларида олиб юрилиши мумкин.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |