Siston va Balujiston ustoni
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Систон ва Балужистон (форсча: سیستان و بلوچستان / Систâн о Балуcестâн) — Эрон устонларидан бири. Эроннинг жануби-шарқий қисмида жойлашган. Маъмурий маркази — Зоҳидон шаҳри. Бошқа йирик шаҳарлари: Зобул, Эроншаҳр. Аҳолиси сони — 2 530 000 зиёд. Систон ва Балужистон устони, Эроннинг майдони бўйича энг йирик устони ҳисобланади.
| Устон | |
|---|---|
| Маъмурий маркази | Зоҳидон |
| Йирик шаҳари | Зоҳидон |
| Бошқа йирик шаҳарлари | Зобул, Эроншаҳр |
| Расмий тили | форсча, балужча |
| Аҳоли (2011) | 2 534 327 |
| Зичлиги | 14 киши./км² |
| Миллатлар таркиби | балужлар, форслар, пуштунлар |
| Динлар таркиби | мусулмонлар |
| Майдони | 181 785 км² |
| Вақт минтақаси | УТC+3:30 |
| Харитада | |
|
| |
Шаҳристонлари
Систон ва Балужистон устони 14 та шаҳристонга (вилоят) бўлинган: Қуйида ушбу шаҳристонлар рўйхати келтирилган:
Аҳолиси
2011-йилги маълумотларга кўра, Систон ва Балужистон устонида 2 534 327киши истиқомат қилади. Аҳолининг асосий қисмини балужлар ташкил этади. Шунингдек форслар ва пуштунлар ҳам етарли даражада. Аҳоли диндорларининг асосий қисми мусулмонлардир (суннийлик мазҳаби ушбу устонда шиа мазҳабидан кўра кенгроқ тарқалган). Устон расмий тиллари — форсча ва балужча.
Манбалар
| Эрон географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |