Ситолиз (сито... ва ...лиз) — ҳайвон ва ўсимлик ҳужайрасининг бутунлай ёки кисман эриши. С.да лизосомалар фаоллик кўрсатади. С., одатда, физиологик жараёнлар (мас, метаморфоз) ҳамда ҳар хил патологик ҳолатларда ҳам содир бўлади (яна қаранг Автолиз).