Sitologiya
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Ситология (cитос… ва …логос) — ҳужайра ҳақидаги фан. Ҳужайраларнинг тузилиши ва функсиясини, кўп ҳужайрали, шунингдек, бир ҳужайрали организмлардаги аъзо ва тўқималарнинг ўзаро боғланиши ва муносабатларини ўрганади. Барча тирик мавжудотларнинг энг муҳим таркибий кисми бўлган ҳужайрани ўрганиш билан С. биология фанлари орасида марказий ўринни эгаллайди; у ўсимликлар гистологияси, анатомияси, физиология, генетика, биокимё, микробиология ва бошқа фанлар билан узвий боғланган. Организмнинг ҳужайра тузилишини ўрганиш ХВИИ асрдан олимлар Р.Гук, М.Малпиги, А.Левенгук (1632— 1723) томонидан бошланган эди.
С.нинг тарақкиёти ҳужайра тадқиқоти усулларининг ривожи билан боғлиқ. ХИХ асрга келиб бутун органик дунё учун ягона ҳужайра назарияси яратилди (Т.Шванн, 1838). Ҳужайра назариясининг яратилиши ҳужайрани барча тирик организмларнинг асоси сифатида ўрганиш учун туртки бўдди. ХИХ аср ўрталаридан ҳужайралар структурасини фиксация қилиш, яъни кимёвий моддалар ва физик омиллар таъсир эттириш йўли билан шу структурани сақлаш ва тўқималарни бўяшнинг ҳар хил усуллари қўлланила бошлади. С.нинг кейинги ривожланишига немис патологи Р.Вирховшшт „селлюляр патология“ ҳақидаги таълимоти сабаб бўлди (1858), Вирхов ҳайвон организми ҳужайралар мажмуидан иборат, шулардан ҳар бири ҳаётнинг барча хоссаларига эга ва ҳар бир хужайра фақат ҳужайрадан ривожланади деган фикрни олға сурди. ХИХ асрнинг охирида протоплазманинг доимий таркибий қисмлари (органоидлари); сентросомалар, митохондриялар, тўрсимон аппарат ёки Голжи комплекси, шунингдек, ҳужайра ядросидаги нуклеин кислота аниқланди. Ҳужайранинг кариокинетик бўлинишини (қаранг Митоз) аввал ўсимликларда, кейин ҳайвонларда кашф қилинди. Хромосоманинг индивидуаллик назарияси ва сони турғунлиги қоидаси яратилди. Жинсий ҳужайралар ривожланишида хромосомалар сони редуксияси жараёни кашф қилинди. Рус ситологи С. Г. Навашин (1898) ёпиқ уруғли ўсимликларда қўш уруғланиш ҳодисасини аниқлади.
Ҳужайра физиологиясини тадқиқ қилишда ҳам катта ишлар қилинди. И. И. Мечников фагоцитоз жараёнини топди. Ўсимлик ва ҳайвон ҳужайраларининг танлаб ўтказувчанлик хусусияти кашф қилинди. Мембрананинг ўтказувчанлик назарияси пайдо бўлди. Ҳужайрани тириклайин бўяш усуллари ишлаб чиқилди.
ХХ асрнинг бошидан ҳужайрани тадқиқ этишда ултрабинафша нурлар ва флюорессент микроскопияси, 1941-йилдан фаза — контрастли микроскопия қўлланди. Ситокимёвий таҳлилларнинг янги усуллари ишлаб чиқилди. Ҳужайра устида ҳар хил тадқиқотлар ўтказишга ёрдам берувчи микроманипуляторлар юзага келди. ХХ асрнинг биринчи чорагида хужайра структурасининг функсионал роли аниқланди. Ўсимлик ҳужайраларида вакуоляр система ривожланиши ва пластидалардан крахмал ҳосил бўлиши кузатилди.
Мендел қонунларини қайта кашф қилиниши С. ривожига катта таъсир кўрсатди. Жинсий аъзолар ва соматик ҳужайралар ядросида кечадиган жараёнларни ўрганиш натижасида ирсиятнинг хромосома назарияси яратилди; ситогенетика соҳа бўлиб ажралди.
ХХ асрга келиб С.нинг жадал ривожланишига янги усуллар (электрон микроскопия, изотоп индикаторлар, ҳужайраларни сунъий ўстириш ва бошқалар) асос бўлди. Ҳужайранинг янги ултрамикроскопик компонентлари, ҳужайрани ташқи муҳитдан ажратиб турадиган плазматик ёки ҳужайравий мембрана ва ҳоказо кашф қилинди. Субмикроскопик тадқиқотлар ҳужайраларни эукариотлар вапрокариотлар гуруҳига (шунга кўра организмларни ҳам) ажратиш имкониятини берди.
Ҳужайранинг таркибий қисмларини ажратиб олиш усулларини такомиллаштириш, биокимёнинг аналитик ва динамик усулларини С.га тадбиқ этиш ҳужайранинг кимёвий топографияси ва унинг таркибий қисмини, биокимёвий роли ҳамда функсионал аҳамиятини аниқлашга олиб келди. Ҳужайранинг генетик функсиясини ўрганишда ядро ва ҳужайранинг ситоплазматик таркибида ДНК борлигини аниклаш катта аҳамиятга эга бўлди.
Ҳозирги С.нинг асосий вазифалари ҳужайранинг микроскопик ва субмикроскопик структураси ҳамда кимёвий таркибини, ҳужайралар структураларининг функсиялари ва уларнинг ўзаро таъсирини, моддаларнинг ҳужайрага ўтиши ва ундан ажралиб чиқиш усуллари ҳамда мембрананинг бу жараёнлардаги ролини, микроорганизмларнинг нерв ва гуморал омиллари ҳамда ташқи муҳит омилларига ҳужайраларнинг реаксия кўрсатишини, унинг қўзғалишини қабул қилиши ва ўтказишини, ҳужайранинг бир-бирига ўзаро таъсирини, унинг шикастлайдиган таъсиротга кўрсатадиган реаксиясини, ҳужайранинг ядро ва ситоплазматик-генетик аппарати ва ирсий касалликларда унинг ўзгаришини, ҳужайраларнинг вируслар билан муносабатини, нормал ҳужайраларнинг ўсма (рак) ҳужайраларига айланиши, ҳужайра системасининг пайдо бўлиши ҳамда эволюцияси ва бошқа маса-лаларни урганишсан иборат. С.нинг ситогенетика, ситоэкология, радиацион С., онкологик С. ва бошқа тармоқдари бор. Ҳозирги республикамиздаги мавжуд тиббиёт институтларда С. гистология билан қўшиб ўқитилади. Ўзбекистон Фанлар академиясининг „Ўзбекистон биология журнали“ ва бошқа нашрларда С. масалалари ёритилади (яна қаранг Ҳужайра).
Адабиёт
- Афанасев Ю. И. и др., Руководство по гистологии, М., 2001; Зуфаров К. А. Гистологиядан ўқув қўлланма, Т., 1991.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |