Ҳайвон ҳужайраси

Эукарётик ҳужайра органеллалари:
  1. Ядроча
  2. Ҳужайра ядроси
  3. Рибосома
  4. Весиcле
  5. Эндоплазматик тўр
  6. Голжи комплекси
  7. Cйтоскелетон
  8. Смоотҳ эндопласмиc ретиcулум
  9. Митохондрия
  10. Вакуолалар
  11. Cйтосол (органеллаларни о'з ичига олган суюқлик; ситоплазмани о'з ичига олади)
  12. Лизосома
  13. Cентросоме
  14. Плазматик мембрана

Ситоплазма (юнонча: κύτος [сито] — ҳужайра ва πλάσμα [пласма] — шаклланган) — ҳужайранинг ядро билан плазматик мембрана оралиғида жойлашган асосий таркибий қисми (қаранг Ҳужайра). Ситоплазма коллоид система — гиалоплазма, органоидлар ва киритмалардан ташкил топган. Ситоплазмадаги коллоид заррачалар ва бошқа таркибий қисмлар доим ҳаракатда бўлади. Микрофибрилла, микронайчалар ва бошқа толасимон тузилмалар ҳужайранинг ҳаракат-таянч системаси ҳисобланадиган ситоскелетни ҳосил қилади. Ҳайвон ҳужайралари Ситоплазмаси органоидлари кам бўлган, плазматик мембранага яқин ташқи қисмини эктоплазма, ички, ядрога яқин жойлашган органоидларга бой қисмини эндоплазма дейилади. Ўсимлик ҳужайралари ситоплазмаси ҳайвон ҳужайраларидан махсус органоидлар — пластидалар ва йирик вакуолаларнинг бўлиши билан фарқ қилади.