Ситор чолғу асбоби

Ситор (ҳинд: سه تار / ستار) — Ҳиндистон ва Покистонда: торли-тирнама мусиқа чолғу асбоби[1]. Деҳли султонлиги даври (ХИИИ—ХИВ асрлар)дан Шимолий Ҳиндистонда тарқалган. Кенг ва узун дастасига силжувчи пардалар (19 дан 23 гача) ўрнатилган. Унга 7 асосий ва ён қулоқларига 13 акс садо берувчи симлар тортилади. Ковоқдан қилинган асосий косасининг усти юпқа тахта билан қопланган бўлиб, қўшимча косачаси ҳам бўлади. Нолаларга бой овози, жарангдорлиги, виртуозлик имкониятлари кенглиги туфайли ҳинд мумтоз мусиқа (рага) ансамблларида ситордан асосий чолғу сифатида фойдаланилади. Ситорни такомиллаштирган ва унинг илк моҳир ижрочиси Хусрав Деҳлавий ҳисобланади. ХХ асрда ситор ижрочиларидан Ғулом Муҳаммад Хон, Баркат Али, Оллоуддин Хон, Рави Шанкар ва бошқалар машҳур[2].

Манбалар

  1. ↑ Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2023 — 964-бет. ИСБН 978-9943-8834-4-4. 
  2. ↑ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Тошкент: "Ўзбекистон миллий энсиклопедияси" Давлат илмий нашриёти.