Sitora
Ситора (форс. — юлдуз) — заргарлик буюми; диаметри 2,5—5 см бўлган айлана шаклидаги кумуш нишон, тўғноғич ҳамда аёллар кўкрак безаги — тумор. Босма усулида қуёш, юлдуз, 4 япрокли гул ва бошқалар билан безатилган. Аёллар кўйлаги олд ўйиғига (эни кенг қора жиякка 2—4—6 ва ундан ортиқ қаторли қилиб) бўйиндан этаккача узунликда тақилган ёки кўйлакнинг белигача тикиб мустаҳкамланган, қолган қисми эркин осилиб турган. Эркаклар чопонининг олди, енг учлари, этак ва қўлтиқ остига (кам ҳолларда орқа елка қисмига) С. қатори тикилган. С. кийимга тикилганда ҳамда атрофи нақшли кашта билан ҳошия ўраб безатилганда, у янада ҳажмдор кўринади. С. ҳимояловчи тумор сифатида қадимдан маълум бўлган: терракота ҳайкаллари, маъбуда ва жангчилар кийимларида, Варахша деворий расмларида учрайди. Бухоро амири Саид Музаффар Бахрдирхон кийимлари қимматбаҳо тошлар қадалган С. билан безатилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |