Sitora Farmonova
Ситора Фармонова (1984-йил 20-августда туғилган) — ўзбек филм актрисаси, қўшиқчиси ва қизиқчиси. У бир неча ўзбек кинокомедиясида, жумладан, „Хавфли бурилиш“ (2004), „Менинг акам бўйдоқ!“ (2011) ҳамда „Энди дадам бўйдоқ?“ (2013) филмларида ўйнаган роллари билан ўзбек кино оламида шуҳрат қозонди. Фармонова яна режиссор Веит Ҳелмернинг „Баиконур“ (2011) филмида ўйнаган роли билан таниқлидир. Фармонова олмон режиссори олган филмда рол ўйнаган биринчи ўзбек актрисасидир.
| Ситора Фармонова | |
|---|---|
|
Ситора Фармонова „Ётоқхона“ сериалини олиш пайтида | |
| Таваллуди |
1984-йил 20-август |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Актриса, қўшиқчи ва қизиқчи |
| Фаолият йиллари | 2000 — ҳозиргача |
| Йўналиш | поп |
Фармонова қўшиқ ҳам куйлайди. У „Баҳор-куз“, қўшиғи билан Ўзбекистонда танилди. Қўшиққа мухлислар ҳамда танқидчиалр юқори баҳо берди.
2015-йилдан бери Фармонова „Азия МИХ“ Бишкек жамоаси таркибида КВН фестивалида иштирок этиб келади. 2016-йилнинг июлида актриса КВН ўйинларининг бирида „миллатини кулгига қолдиргани учун“ танқидга учради. Бунинг ортидан „Ўзбекнаво“ Фармонованинг лицензиясини тўхтатди[1].
Ҳаёти
Ситора Фармонова 1984-йилнинг 20-августида Бухоро шаҳрида туғилган. 13 ёшлигида оиласи билан Тошкентга кўчиб ўтган. Унинг укаси ва синглиси бор. Фармонова Санъат институтини битирган[2].
Ижоди
Ситора Фармонова ўзбек, қозоқ ҳамда қирғиз режиссорларнинг бир қатор филмида рол ўйнаган. У бир неча ўзбек кинокомедиясида, жумладан, „Хавфли бурилиш“ (2004), „Менинг акам бўйдоқ!“ (2011) ҳамда „Энди дадам бўйдоқ?“ (2013) филмларида ўйнаган роллари билан ўзбек кино оламида шуҳрат қозонди.
Фармонова Веит Ҳелмернинг 2011-йил олинган „Баиконур“ филмида ўйнаган роли билан халқаро шуҳрат қозонди[3]. Фармонова олмон режиссори олган филмда рол ўйнаган биринчи ўзбек актрисасидир[4]. Филмда Фармонова Назира ролини ўйнаган. Назира радио алоқларни ҳамва фазогирликни севувчи, ўзини Гагарин деб атовчи бош қаҳрамон Искандарни севиб қолади.
Фармонова яна 2013-йил Қирғизистонда суратга олинган „Общага“ („Ётоқхона“) сериалида ҳам рол ўйнаган[5]. Сериал яхши кутиб олинда ва актриса Қирғизистонда шуҳрат қозонди.
Фармонова қўшиқ ҳам куйлайди. У Ўзининг ўзбек қўшиқчиси Миржамол билан айтган „Баҳор-куз“ дуэти билан Ўзбекистонда танилди. Мухлислар ва танқидчилар қўшиқни юқори баҳолашди[6]. Қирғиз қўшиқчиси Мирбек Атабеков билан айтган „Эки журок/Икки юрак“ ашуласи „Общага“ („Ётоқхона“) сериали соундтраcкига киритилди[7].
2015-йилдан бери Фармонова „Азия МИХ“ Бишкек жамоаси таркибида КВН фестивалида иштирок этиб келади[8][9]. Жамоа турли мамлакат фуқаролари — тожикистонлик, ўзбекистонлик, қозоғистонлик ҳамда қирғизистонлик ўйинчилардан ташкил топган[10].
2016-йилги можаро
2016-йилнинг июлида актриса КВН ўйинларининг бирида „миллатини кулгига қолдиргани учун“ танқидга учради. Бунинг ортидан „Ўзбекнаво“ Фармонованинг лицензиясини тўхтатди[11][12].
Дискографияси
Клиплари
| Йил | Қўшиқ | Режиссор |
|---|---|---|
| 2009 | „Баҳор-куз“ (Миржамол билан) | |
| 2013 | „Айт“ | |
| 2016 | „Чаманда гул“ | Иззат Лутфуллаев |
Филмографияси
| Йил | Филм | Рол | Изоҳ |
|---|---|---|---|
| 2003 | Дон Жуан | ||
| 2004 | Маржона | Наргиза | |
| Сарвиноз | Наргиза | ||
| Хавфли бурилиш | Дилором | ||
| 2006 | Учинчи тилак | Шаҳноз | |
| 2008 | Келгинди қайнона | Юлдуз | |
| 2009 | Макрли дунё | Дилобар | |
| Қасд | |||
| Сунами 2 | |||
| 2010 | Динозавр қолдирган из | Моҳира | |
| Қадрдонлар | |||
| Умид | Малика | ||
| 2011 | Баиконур | Назира | |
| Менинг акам бўйдоқ! | Раъно | ||
| 2012 | Энди дадам бўйдоқ? | Раъно | |
| 2013 | Соддагина қиз | Муяссар | |
| 2014 | Бахт ортидан | Лола | |
| 2017 | Орзудаги аёл | ||
| 2017 | Музлаган | Ҳамшира |
| Йил | Сериал номи | Рол | Изоҳ |
|---|---|---|---|
| 1998-2003 | Аёл зоти | ||
| 2006 | Мафтуна | Мафтуна | |
| 2013 | Общага | Меэрим |
| Йил | Қўшиқ | Артист |
|---|---|---|
| 2004 | „Дилором“ | Равшан Собиров |
| 2006 | „Беғуборим“ | Фирдавс Н |
| „Замонавий“ | Манзура | |
| 2009 | „Радиостансия“ | 100% |
Манбалар
- ↑ Абдуваитова, Айдана „Участницу "Азия МИХ" Ситору Фармонову лишили лицензии на выступление“. ЗАО "Издательский дом "Вечерний Бишкек" (20 июля 2016 16:13). Қаралди: 29-март 2017-йил.
- ↑ Ситора Фармонова: Всегда вперёд!
- ↑ „Баиконур“. Cлевеландфилм. 2-август 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-май 2012-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2-август 2012-йил санасида архивланган)
- ↑ „Узбек Аcтресс Старс фор тҳе Фирст Тиме ин а Мовиэ Продуcед бй а Герман Филммакер“ (русча) (2011-йил 5-сентябр). 22-июл 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-май 2012-йил.
- ↑ Каримова, Гулчеҳра. „Элдияр Кененсаров Пресенц тҳе ТВ Сериэс Тҳе Дорм“ (русча). Вечерний Бишкек (4-март 2013-йил). Қаралди: 14-апрел 2016-йил.
- ↑ „Супер Релеасе: Миржамол анд Ситора Фармонова - Баҳор-куз“ (Узбек). Шоу-бизнес. 18-июл 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-май 2012-йил.
- ↑ „Неw Сонг: Мирбек Атабеков анд Ситора Фармонова - Тwо Ҳеарц“ (русча). Лимон (3-декабр 2013-йил). Қаралди: 21-октабр 2014-йил.
- ↑ „Ситора, тҳе Беаутй оф Асиа МИХ: И wас а Букҳаран Томбой“ (русча). Спутник (29-январ 2016-йил). Қаралди: 14-апрел 2016-йил.
- ↑ „Ситора Фармонова: Алwайс Форwард!“ (русча). КВН (25-ноябр 2015-йил). Қаралди: 14-апрел 2016-йил.
- ↑ „Аcтресс Ситора Фармонова Такес Парт ин КВН ас а Мембер оф а Бишкек Теам“ (ўзбекча). Дарё (22-январ 2016-йил). Қаралди: 14-апрел 2016-йил.
- ↑ „„КВН“да миллатини кулгига қолдирган ўзбек актрисаси Ситора Фармонова лицензиясидан маҳрум бўлди“. Даракчи (2016-йил 19-июл). 2016-йил 22-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 20-июл.
- ↑ „„Ўзбекнаво“ эстрада бирлашмаси 3 нафар хонанданинг лицензиясини тугатди“. Кун (2016-йил 19-июл). Қаралди: 2016-йил 20-июл.[сайт ишламайди]
Ҳаволалар
| Викиомборда „Ситора Фармонова“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |