Ситора Шавкат қизи Турдибекова (2002-йил 20-май; Булунғур тумани, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон) – ўзбекистонлик боксчи. Халқаро тоифадаги спорт устаси[1][2][3]. Шуҳрат медали соҳибаси[2]. 2024-йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари иштирокчиси (-57 кг вазн тоифасида).

Ситора Турдибекова
Статистикаси
Вазн тоифаси -57 кг
Бўйи 1.70
Миллати Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Мураббийи Шариф Нарзикулов
Таваллуди 2002-йил 20-май (2002-05-20) (24 ёш)
Булунғур тумани, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон
Медаллари ва ютуқлари

Фаолияти

Ситора Турдибекова 2019-йилдан бери Шариф Нарзикулов мураббийлигида мусобақаларда иштирок этиб келмоқда[2].

Ситоранинг биринчи дебют жанги 2021-йил 25-майда бўлиб ўтган. Ушбу жанг Дубайда бўлиб ўтди ва унинг рақиби Кешани Кастҳуриараччи эди. Ва, албатта, бу дебют жангида у ғалаба қозонди[1].

2021-йилда катталар ўртасида Осиё чемпионатида ғалаба қозонган. 2022-йилда Тошкентда бўлиб ўтган 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида бронза медални қўлга киритган[2].

2023-йилда Турдибекова Бангкокда бўлиб ўтган чемпионатда кумуш медалини қўлга киритган.

Ситора Турдибекова 2022-йилда Ханчжоуда бўлиб ўтган ёзги Осиё ўйинларида иштирок этган.

2024-йилнинг 7-март куни 2024-йилги Олимпия ўйинлари учун 32 дан 57 кг гача вазн тоифасида биринчи саралаш мусобақаси Бусто Арсизио шаҳрида (Италия) бўлиб ўтди. Ушбу жангда унинг рақиби Вилма Виитанен бўлган ва Ситора Турдибекова уни осонликча мағлуб этган. Кейинги жангда унинг рақиби Луcиа Седлаcкова бўлган, Турдибекова уни ҳам мағлуб қилиб чорак финалга ўтган.

Чорак финал 2024-йил 10-мартда бўлиб ўтган ва Жулиа Сзереметага қарши жангда мағлуб бўлган, шунга қарамай, мазкур чемпионатда қайд этган натижаси унга 2024-йилги олимпия ўйинларида қатнашиш имконини берган[1][2].

Ситора Турдибекованинг Париж-2024 Олимпия ўйинларида биринчи жанги 2024-йилнинг 30-июл куни бўлиб ўтган. Унинг рақиби Конго Демократик Республикасидан Марcелат Сакоби эди. Ушбу жангда Ситора Турдибекова 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган ва шу билан 1/16 босқичга ўтган[1]. Турдибекова 1/16 босқичда тайванлик Лин Ю-тингга қарши рингга чиқиб, имкониятни бой берган[4].

Унвон ва мукофотлари

  • Тўмарис кўкрак нишони (2024-йил)[7]

Манбалар