Sitosporoz
Ситоспороз — мевали ва ўрмон дарахтларининг кўриб қолиш касаллиги. Асосан, ёш данакли мева дарахтлари (ўрик, шафтоли) зарарланади. Cйтоспора туркумига мансуб замбуруғлар қўзғатади. Данакли мева дарахтларининг совуқ таъсирида ёки нотўғри парвариш туфайли зарарланган танаси ва йўғон шохларининг пўстлоғида касаллик қўзғатувчи замбуруғлар ўрнашиб олади ва пўстлоқнинг замбуруғ мицелийлари зарарлаган жойларидан ўсимлик шираси окиб чиқади, натижада дарахтлар сўлийди ва қуриб қолади. Кураш чоралари: кўчатларни тўғри экиш, қуриган шох ва дарахтларни кесиб ташлаш; дарахтларни механик ва термик шикастланишдан ҳимоя қилиш; данакли мева дарахтларига эрта баҳорда 1—2% ли бордо суюклиги, мис купороси, темир купороси эритмасини пуркаш.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |