Сицеро — 1) босмахона шрифти. Ўлчами (кегли) 12 пункт (4,51 мм) га тенг. Дастлаб, Сицероннинг "Хатлар" асарини чоп қилишда қўлланган (Рим, 1467-йил, номи шундан). С. асосан болалар учун мўлжалланган нашрлар ва бошланғич синфлар дарсликларини териш учун қўлланади; 2) бос-махоналарда ҳарф териш учун ишлатиладиган чизиқли ўлчовлар бирлиги: 1 С.=12 пункт = ^ квадрат.