Sitseron Mark Tulliy
| Ушбу саҳифани Сицеронга қайта номлаш таклиф этилади.
Сабаби: Сицерон деб ёзиш кенг тарқалган. Тўлиқ исми мақолада ёзилади. Бирор мақолани қайта номлашга таклиф қилишда, илтимос, андозасидан фойдаланинг. Ҳаволалар: кўчириш қайдлари • таклиф этилган номга кўчириш |
Сицерон Марк Туллий (Марcус Туллиус Cиcеро) (лотинча: Марcус Туллиус Cиcеро; мил. ав. 106.3.1, Арпинум — мил. ав. 43.7.12, ҳозирги Гаэта яқини) — Рим сиёсий арбоби, нотиқ, ёзувчи. Римда таҳсил олиб, нотиқлик санъатини эгаллайди, сўнг Афина, Кичик Осиё ва Родосда ўз билимини мукаммаллаштиради. Элчилик даврида (мил. ав. 63 й.) Каталина фитнасини фош этгани учун “фуқаролик чамбари” билан тақдирланади ва Рим фуқаролари орасида биринчи бўлиб "Юрт отаси" унвонига сазовор бўлади, аммо римлик фитначиларни судсиз қатл этгани сабабли мил. ав. 58-йилда қувғинга учраб, хорижда яшашга мажбур бўлган. Юлий Сезар ўлдирилгач (мил. ав. 44 й.), Марк Антоний буйруғи билан қатл этилгунига қадар Римнинг амалдаги ҳукмдори саналган.
| Сицерон Марк Туллий |
|---|
Сицерон сиёсат, фалсафа ва адабиётда “ўрта оқим” ҳисобланган барқарорлик ва вазминлик ақидаларига содиқ бўлган. “Аралаш давлат тузилмаси” (монархия, аристократия ва демократиянинг қўшилишидан пайдо бўлган ҳокимият) Сицероннинг сиёсий идеали бўлиб, мил. ав. ИИ аср бошидаги Рим Республикасини бунинг намунаси деб ҳисоблаган. Сицерон файласуф сифатида атомизмга қарши чиқди, жонни ўлмас ва абадий деб билди, реал тасаввурларни реал бўлмаган тасаввурлардан фарқ қилиш учун мезон йўқ, деб ҳисоблади. Фалсафий асарларида этика масалаларига асосий эътиборни қаратди. Юнон фалсафаси атамаларини ишлаб чиқди. Давлат ҳақидаги рисолаларида давлатни хусусий мулкни ҳимоя қилувчи, умумий ҳуқуқ меъёрларига асосланган кишилар уюшмаси сифатида талқин этди.

Сицероннинг 58 та нутқи, 19 та асари ва 800 дан зиёд мактублари сақланиб қолган. Сицерон асарлари Римдаги фуқаролар уруши даври тўғрисидаги маълумотлар манбаи ҳисобланади. Сицерон жаҳон тарихида нотиқлик санъатини мукаммал эгаллаган киши сифатида шуҳрат қозонган. Унинг турли суд жараёнларида сўзлаган нутқлари нотиқлик санъатининг энг юксак намуналаридир. Сицерон ўз асарлари (“Яхшилик ва ёмонликнинг чегаралари тўғрисида”, “Давлат тўғрисида”, “Қонунлар тўғрисида”, “Мажбуриятлар тўғрисида” ва бошқалар) ҳамда нутқлари билан Рим мумтоз насри ва адабий тилига тамал тошини қўйган. Сицероннинг “Верресга қарши нутқлар”, “Катилинага қарши нутқлар”, “Оратор ҳақида” трактатини Ойбек ўзбек тилига таржима қилган.
Адабиётлар
- Утченко С, Сицерон и его время, М., 1972.
- Рим адабиёти, Т., 1939;
- Речи, т. 1—2, М., 1962;
- Три трактата об ораторском искусстве, М., 1972;
- Избранниэ сочинения, М., 1975.
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Сицерон Марк Туллийга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |