Сицзян


Жойлашуви
Давлат


Сицзян, Хи дарё, Си-Кианг Чжуцзян, Марваридли дарё — Хитойнинг жан.шарқий қисмидаги дарё. Узунлиги 2160 км, ҳавзасининг майдони 437 минг км². Юннан тоғлигидан бошланиб, Наннин тоғларининг жан. этаклари бўйлаб оқади ва Бейсзян ҳамда Дунсзян дарёлари билан майдони 16,9 минг км² ли делта ҳосил қилиб Жанубий Хитой денгизига қуйилади. Ўртача сув сарфи 8 минг м³/сек., езда серсув. Тезтез сув тошқинлари бўлиб туради. Суғоришда фойдаланилади. Учжоу шаҳридан бошлаб кема қатнайди. Делтасида Гуанчжоу денгиз порти жойлашган.