Ситт ал-Қусур (арабча: ست القصور‎‎), (1161-йилда вафот этган) – Фотимийлар халифаси Ал-Ҳофизнинг қизи ва халифа Аз-Зафирнинг синглиси бўлган Фотимийлар маликаси эди.

Ситт Ал-Қусур
ست القصور
Халифа Ал-Фаиз бин Наср Аллоҳнинг васийси
Вафоти 1161-йил
Қоҳира
Сулола Фотимийлар
Отаси Ал-Ҳофиз
Дини Ислом

Яманлик ҳуқуқшунос ва тарихчи Амара Ал-Яманий уни „хулқ-атвори аъло ва саховатли“ деб таърифлаган ва бошқарув масалалари ва сиёсий ишлар билан шуғулланганини ёзган.

У халифа Ал-Ҳофизнинг қизи эди. 1149-йилда унинг акаси Аз-Зафир Фотимийлар халифаси бўлди.

Халифа Аз-Зафир даври

Унинг акаси Аз-Зафир 1154-йил апрел ойида вазир Аббос ибн Абу ал-Футух ва унинг ўғли Наср томонидан ўлдирилган. Қотилликдан сўнг Аз-Зафирнинг беш ёшли ўғли Ал-Фаиз би-Наср Аллоҳ халифа этиб тайинланди ва Аббос томонидан халифани ўлдиришда айбланган Аз-Зафирнинг икки нафар укаси қатл этилди[1][2].

Халифа Ал-Фаиз даври

Ситт Ал-Қусур дарҳол вазирдан қасос олишга ҳаракат қилди ва уни ағдаришда ёрдам сўраб ҳатто Салибчиларнинг Қуддус Қироллиги билан боғланди[2]. Айтишларича, Қоҳирага яқинроқ жойда Фотимий маликалари сочларини қирқиб, дуо белгиси сифатида Асют ҳокими Талоъий ибн Руззикга юборганлар. Ибн Руззик бу фикрга осонлик билан рози бўлиб, Қоҳирага юриш қилди. Натижада вужудга келган тартибсизликларда Аббос ва унинг ўғли Билад аш-Шомга (Сурия) қочишга ҳаракат қилишди, лекин уларни Ўлик денгизи яқинида Салибчилар ушлаб олишади[1]. Ситт Ал-Қусур иккаласини ҳам ўлдириш учун катта миқдорда пул тўлаган[2]. Маълумотларга қараганда, Наср сарой аёллари томонидан таглиги тахтали оёқ кийимлар билан калтакланиб жароҳатланган ва ўлдирилган[1]. Ситт ал-Қусур Ал-Фаизга васийликни ўз зиммасига олади, аммо амалда ҳокимият Ибн Руззикга тегишли эди[2].

Халифа Ал-Адид даври

1160-йил июл ойида Ал-Фаиз тутқаноқдан вафот этди. Ибн Руззик тахт вориси сифатида Фотимий шаҳзодалари ичидан энг кичигини, тўққиз ёшли Ал-Адидни танлади, унинг отаси Ал-Фаиз тахтга ўтирганида Аббос томонидан қатл этилган Аз-Зафирнинг укаларидан бири эди[3]. Балоғатга етмаган бола яна тахтга ўтиргач, Ибн Руззикнинг мавқеи мустаҳкамланди ва у ёш халифани ўз қизига уйланишга мажбур қилиб, ўз ҳукмронлигини янада мустаҳкамлади[3].

Бироқ, бу ҳаракатлар Ситт Ал-Қусурни хавотирга солди ва у 1161-йил сентабр ойида Қора Африка қўшинлари қўмондонлари билан иттифоқ тузиб, халифанинг тингловчилар хонасига олиб борувчи йўлакда Ибн Руззикни ўлдиришга келишиб олишади. Бу суиқасд даҳшатли тарзда амалга оширилди. Ибн Руззик ва унинг ўғли Руззик ибн Талоъий ярадор бўлдилар, аммо ўлдирилмадилар ва қўриқчилар уларни вазирлар саройига олиб чиқишди ва кўплаб ҳужумчиларни ўлдиришади[4]. Қасос олиш учун Руззик Ситт Ал-Қусурни олдига олиб келиб, уни ўзининг рўмоли билан бўғиб ўлдиради. Руззик кўп ўтмай отаси вафот этгач, унинг ўрнига вазир бўлади[4].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Бретт 2017, с. 283.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Кортесе & Калдерини 2006, с. 114.
  3. ↑ 3,0 3,1 Бретт 2017, с. 286.
  4. ↑ 4,0 4,1 Бретт 2017, с. 287.

Адабиётлар

  • Бретт, Мичаэл. Тҳе Фатимид Эмпире, Тҳе Эдинбургҳ Ҳисторй оф тҳе Исламиc Эмпирес. Эдинбургҳ: Эдинбургҳ Университй Пресс, 2017. ИСБН 978-0-7486-4076-8. 
  • Cортесе, Делиа; Cалдерини, Симонетта. Wомен анд тҳе Фатимидс ин тҳе Wорлд оф Ислам. Эдинбургҳ: Эдинбургҳ Университй Пресс, 2006. ИСБН 0-7486-1733-7. 
  • Ҳалм, Ҳеинз. Калифен унд Ассассинен: Äгйптен унд дер вордере Ориэнт зур Зеит дер эрстен Креуззüге, 1074–1171 (Герман). Мунич: C.Ҳ. Беcк, 2014. ИСБН 978-3-406-66163-1.