Сиу — АҚСҲ ва Канада резервацияларида яшовчи индейс қабилалари (дакота, ассинибойнлар, кроулар, осежлар ва бошқалар) гуруҳи. Умумий сони 70 минг киши (1990й.лар ўрталари). Сиу тилида сўзлашади. Диндорлари — христианлар, анъанавий динларга эътиқод қилишади. С. деҳқончилик билан шуғулланади.