Сиверскодонецк
Мамлакат Украина

Сиверскодонецк — Украинанинг Луганск вилоятидаги шаҳар (1958-йилдан). Северский Донец водийсида, Лисичанск темир йўл стансиясидан 6 км. Аҳолиси 135 минг киши (1990-йиллар ўрталари). "Азот", "Стеклопластик" ишлаб чиқариш бирлашмалари, ёғочсозлик, уйсозлик комбинатлари, приборсозлик, электрон ҳисоблаш машиналари, озиқ-овқат саноати корхоналари ва бошқа бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Бир неча илмий тадқиқот институти, кимёмеханика, мусиқа ўрта махсус билим юртлари мавжуд.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил