Sivush moyi
Сивуш мойи — хом этил спиртни ректификация қилиш жараёнида ажралиб чиқадиган мойсимон суюклик. Бу усулда спиртдан 0,4—0,6% См. ажратиб олинади. Зичлиги 830–840 кг/м³ (20°да), ранги очсарикдан қўнғирқизилгача, ҳиди қўланса, нафас йўли шиллиқ пардаларига таъсир этади. Кимёвий таркиби, асосан, амил ва изоамил (68—80%), изобутил (16—25%), нормал пропил, шунингдек, оз миқдорда гексил спирт, эркин ёғ кислоталари, эфирлар, фурфурол, терпенлар ва терпенгидратлар аралашмасидан иборат.
Сивуш мойининг кўп қисми сутдаги ёғ миқдорини аниқлашда аввал қўлланган амил спирти ўрнида реактив сифатида ишлатилади. Амил ацетат и.ч.да амил, изоамил, изобутил ва бошқа спиртлар олишда қўлланади. См. заҳарли.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |