Siydik
Сийдик, пешоб — одам ва умуртқали ҳайвонлар моддалар алмашинуви маҳсулоти (эксекрет); буйракларда ишланиб сийдик йўллари орқали чиқариб юбориладиган суюқликдик. Организмдан сийдик билан бирга сув, тузлар ва бошқа чиқиндилар, шунингдек, организмга кирган ёки унинг ўзида ҳосил бўлган турли заҳарли моддалар чиқиб кетади. Одамдаги меъёрий сийдик тиниқ, сарғиш рангда. сийдик оғ. 10101025 г/см³; р-н=4,88,0 (сийдик реаксияси оқсилга бой овқат истеъмол қилинганда кислотали, ўсимлик овкатлар ейилганда бир оз ишқорийдир). сийдик таркибида 96% сув, 1,5% туз, 2,5% органик моддалар (мочевина, сийдик кислота ва бошқалар) бор. сийдикда ҳам қон плазмасидаги каби тузлар, асосан, НаCл, шунингдек, сулфатлар, фосфатлар ва калий, магний, аммоний карбонатлари учрайди. Одам нормада бир кечакундузда 1,2—1,6 литр ча сийдик ажратади. Унинг миқдори ва таркиби суюқликнинг ичилиш тартиби, овқатнинг тури, ташқи муҳит температураси, функсионал зўриқиш ва бошқа омилларга боғлиқ. сийдик физиккимёвий хоссаларининг кўрсатилган омилларга боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзгариши организмдаги баъзи ўзгаришлардан дарак беради. Мас, тўқ рангли сийдик ажралиши жигар функсиясининг бузилганлигини, "гўшт сели"га ўхшаш сийдик сийдик аъзолари жиддий касалланганлигини кўрсатади. сийдикда оқсил пайдо бўлиши буйрак ва қовуқ яллиғланганидан, қанд бўлиши эса қандли диабет борлигидан далолат беради. Шунинг учун сийдикни текшириш (таҳлил) кўпгина касалликларни аниқлашда муҳим аҳамиятга эга. Таҳлил учун наҳорги сийдикдан 100 — 200 мл тоза идишга солиниб, оғзи яхшилаб беркитилади. Бундан олдин ташқи жинсий аъзоларни ювиш лозим (қаранг Шахсий гигиена).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |