Сийдик ажратиш, сийиш, диурез— қовуқ тўлганда вақтвақти билан уни бўшатиб туришдан иборат мураккаб физиологик жараён; қовуқ мускулининг қисқариши ва сфинктерининг бўшаши туфайли рўй беради. Қовуқ тўлганда механорецепторлар таъсиротни нерв импулелари орқали марказий нерв системасига етказади ва шу онда кишини сийгиси қистайди. Сийдик ажратишни бошқариш маркази орқа миянинг белдумғаза қисмида жойлашган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил