Сиёб макони — Самарқанд шаҳридаги Сиёб анҳори чап қирғоғида жойлашган сўнгги палеолит даврига оид қароргоҳ. Ўзбекистон ФА нинг археологик экспедицияси томонидан топилган (1969). Сиёб маконини қазиш натижасида бир неча жойдан сўнгги палеолит даврига оид кўпгина тош қуроллар чиққан. Улар, асосан, 2 гуруҳга бўлинади: 1гуруҳ қуроллари сарғиш, оқ, жигарранг ва кўк рангли чақмоқтошлардан тайёрланган; 2гуруҳга мансуб тош қуроллар, асосан, диорипшан йирикроқ қилиб ясалган. См. тош қуролларининг кўпи призматик ва бошқа шаклдаги нуклеуслардан уриб, учириб олинган тош парчалардан тайёрланган. Сиёб маконининг асосий қуроллари: турли хилдаги пичоқсимон тош кескичлар, тош қирғичлар, ботиқ тиғли қуроллар ва бошқа [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил