Сийра, Сира — (арабча: ҳаёт йўли, таржимаи ҳол) Муҳаммад (сав) ҳаёт йўлини баён қилишга бағишланган, илк ислом даврида вужудга келган диний-тарихий асарларнинг умумий номи. Дастлабки Сийралар кўп бўлган, уларнинг анчаси йўқолиб кетган. Улардан Воқидий (747—823)нинг "Китоб алмағозий" ("Ҳарбий юришлар китоби") ва аввалги Сийраларни умумлаштирган Ибн Ишоқ ва Ибн Ҳишом (834 й.в.э.)нинг "Сийрат Расул Аллоҳ" ("Аллоҳ элчисининг ҳаёт йўли") асарлари бизгача етиб келган. Сийралар илк ислом тарихини тадқиқ қилишда асосий манба ҳисобланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил