Siyroq
Сийроқ — Қашқадарё вилояти, Ғузор туманидаги қишлоқ ва ариқ. Сийроқ — уруғ номи. Ўзбек халқи таркибида сийроқли уруғи мавжудлиги аниқланган. Сийроқ ёки сийроқли — бир этноним ҳисобланади. Қўнғиротлар тортувли бўлимининг тўғиз уруғи таркибида сийроқ уруғ тармоғи мавжуд. Тожикистон лақайларида қорасийроқ уруғи мавжудлиги ма’лум, бу сийроқ уруғининг тармоғи ҳисобланади. Деҳқонобод қўнғиротлари қўштамғали бўлимининг мавлиш уруғи таркибида қўйсийроқ тармоғи аниқланган. Қорасийроқ уруғи қорақалпоқ ва нўғай халқлари таркибида ҳам мавжуд. Сийроқ — умумтуркий этноним ва тамға шакли. Қипчоқ лаҳжаларида болдир суяги, я’ни одам оёғининг тўпиқ билан тизза оралиғидаги суяк, сийроқ деб аталади. Тамға шакли чизиқ ёки узун чизиқ кўринишида бўлган. Тамға шаклига нисбат бериб уруғ жамоаси номланган. Ариқ қўнғиротлар эса уруғ номи билан боғлиқ.