„Ск8эр Бои“ („Скатер Бой“ сўзларининг ўзгартириб ёзилгани; таржимаси „Скейтчи бола“) — канадалик хонанда Аврил Лавигне ижро этган қўшиқ. 2002-йилда Лавигненинг „Лет Го“ номли студиявий албомининг иккинчи таронаси ўлароқ чиқарилган. Қўшиқни Лавигне ҳамда „Тҳе Матрих“ жамоаси (Сcотт Споcк, Лаурен Чристй ва Граҳам Эдwардс) ёзган. Тарона панк рок, поп-панк, пауэр поп ҳамда алтернатив поп жанрларини ўзида жамлаган. Қўшиқ матнида муаллифнинг рокер йигити ҳамда йигит мактабда таниган қиз ҳақида ҳикоя қилинади. Муаллиф мактабда скейтчи бўлган йигити рок юлдузи бўлиб етишгани, уни менсимаган қиз эса ҳозирги кунда уйда ўтирадиган ёлғиз она эканлиги ҳақида куйлайди.

„Ск8эр Бои“
Файл:Ск8эр бои cовер.жпг
Аврил Лавигне сингли
Лет Го албомидан
А томон „И'м wитҳ Ёу“ (фақат ДВДда)
Б томон „Гет Овер Ит“
Чиқарилган санаси 2002-йил 9-сентябр (2002-09-09)
Жанр
Давомийлиги 3:23
Лейбл Ариста
Қўшиқ муаллиф(лар)и
Продюсер(лар) Тҳе Матрих
Аврил Лавигне сингллари хронологияси
„Cомплиcатед“
(2002)
„Ск8эр Бои“
(2002)
„И'м wитҳ Ёу“
(2002)
Клипи
„Ск8эр Бои“ ЁуТубеда

Қўшиқ танқидчилар томонидан яхши кутиб олинган ва хонандага катта шуҳрат олиб келган. Шунингдек, қўшиқ 2003-йилда „Энг яхши аёл рок ижроси“ номинациясида „Граммй“ мукофотига номзод ўлароқ кўрсатилган. „Ск8эр Бои“ Австралия, Янги Зеландия, Буюк Британия ҳамда АҚШ каби ўндан ошиқ мамлакат хит-парадларидан энг юқори ўнталикка кирган. Қўшиқ Лавигненинг „Биллбоард Ҳот 100“ хит-парадида энг юқори ўнталикка кирган иккинчи синглидир. „Спин“ мусиқа журнали қўшиқни ХХИ асрнинг бешинчи энг яхши поп-панк қўшиғи деб топган[1]. 2022-йилнинг август ойи ҳолатига кўра, қўшиқ АҚШда 3 миллиондан ошиқ нусхада сотилган[2].

Қўшиқ учун Франcис Лаwренcе режиссёрлигида клип суратга олинган[3]. Унда Лавигне шаҳар кўчасида, автомобил устида атрофида тўпланган оломонга консерт бераётгани акс этган[4]. БТ ТВ британ телеканали „Ск8эр Бои“ қўшиғи клипини ўн йилликнинг энг яхши клипларидан бири деб топган[5]. Лавигне ушбу қўшиқни барча консертида ижро этиб келади.

Релизи

Ҳудуд Сана Формат(лар) Лейбл Мнб.
AQSH bayrogʻi АҚСҲ 2002-йил 9-сентябр
  • Cонтемпорарй ҳит радио
  • ҳот адулт cонтемпорарй радио
Ариста [6]
Avstraliya bayrogʻi Австралия 2002-йил 28-октябр CД [7]
Olmoniya bayrogʻi Германия 2002-йил 9-декабр [8]
Belgiya bayrogʻi Белгия 2002-йил 11-декабр
  • CД
  • махи CД
[9]
Buyuk Britaniya bayrogʻi Буюк Британия 2002-йил 16-декабр
  • Кассета
  • CД
[10]
AQSH bayrogʻi АҚСҲ 2003-йил 11-март ДВД [11]

Манбалар

  1. ↑ „Тҳе 21 Бест Поп-Пунк Чорусес Оф Тҳе 21ст Cентурй“ (инглизча). Спин (28-апрел 2017-йил). Қаралди: 11-август 2022-йил.
  2. ↑ „Америcан сингле cертифиcатионс – Аврил Лавигне – Ск8эр Бои“ (инглизча). Реcординг Индустрй Ассоcиатион оф Америcа. Қаралди: 2022-йил 11-август.
  3. ↑ „А Тале Оф Тwо Аврилс Он ТРЛ Тҳурсдай“. Поп Дирт. 2023-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-май 2014-йил.
  4. ↑ „CМЖ Неw Мусиc Репорт 9 Септембер 2002“. CМЖ (2002-йил 9-сентябр). Қаралди: 4-май 2014-йил.
  5. ↑ МаcРаэ, Дан. „Топ 10 Аврил Лавигне Сонгс“. 2014-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-май.
  6. ↑ „РР-2002-09-05.пдф“ (ПДФ). Радио & Реcордс. № 1469. 6-сентабр 2022-йил. 27-бет. 9 Марч 2021да асл нусхадан архивланди (ПДФ).{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  7. ↑ „Тҳе АРИА Репорт: Неw Релеасес Синглес – Wеэк Cомменcинг 28тҳ Оcтобер 2002“. АРИА (28-октабр 2002-йил). 2002-йил 6-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-май 2021-йил.
  8. ↑ „Ск8эр Бои“. Амазон Германй.
  9. ↑ „Неw Релеасес Синглес Wеэк 50, 11 Деcембер 2002“. Ултратоп. 2003-йил 5-февралда асл нусхадан архивланган.
  10. ↑ „Фор Wеэк Стартинг 16 Деcембер 2002: Синглес“ (ПДФ). Мусиc Wеэк. 14-декабр 2002-йил. 27-бет. Қаралди: 1-сентабр 2021-йил.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  11. ↑ „Аврил Лавигне: И'м wитҳ Ёу / Ск8эр Бои“. Амазон (11-март 2003-йил).

Ҳаволалар